Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Топшириқ. 1. Бахорги ва ёзги церкоспороз характерли бўлган 
белгилар яхшилаб лупа ёрдамида ўрганилади ва расми чизиб 
олинади. 
2. Май ойларида териб олинган баргларнинг орқа томонидаги 
яшил тутунсимон ғубордан препарат тайёрланади. Улар 
Cercopspora замбуруғининг конидиялари бўлиб, узунчоқ 3-6 
тўсиқлидир. 
3. Ёз давомида териб олинган баргларнинг орқа томонидаги 
сарғиш ғубордан оддий усулда препарат тайёрланади. Cercospora 
rosleri конидиялари тўғри ёки эгилган, 1-5 тўсиқли, қўнғир-сарғиш 
цилиндрсимон бўлади. 


45 
4.Қора чириш – Phoma uvicola. Қора чириш билан касалланган 
мевалар соғломларидан аниқ ажралиб туради. Дастлаб мевада 
думалоқ тўқ хошияли қўнғир доғ пайдо бўлади. Улар бужмайган 
қуриган (майизга ўхшаб) тўқ яшил ҳолга киради. Меваларнинг 
юзасида қора майда бўртиқчалар замбуруғнинг мева танаси 
пикнидалар ҳосил бўлади. 
5.Кулранг чириш Botrytis cinerea. Пишиш даврида мевалар кул 
ранг ғубор билан қопланади. Касаллик кучли кечганда новда ва 
тўпгуллар ҳам зарарланади. Ёмғирли (асосан дўлдан кейин) 
кунларда, яшин урганда, хашоратлар зарарлаганда, оидиум билан 
касалланганда кулранг чириш меваларда кучли кечади. 
6.Оқ чиришConyotherium diplodiella. Замбуруғ қора чириш 
каби фақат мевалари касаллантиради. Мевалар қизғиш қўнғир тусга 
кириб, юзаси кулранг оқиш бўртиқчалар пикнидалар билан 
копланади. 
Топшириқ. 1. Чириган мевалар яхшилаб кўздан кечирилиб, 
касаллик белгиларига асосланиб касаллик тури аниқланадн. 
Расмлари чизиб олинади. 
2. Кул ранг чириш касаллигини қўзғатувчи Botrytis cinerea 
замбуруғнинг конидияларидан препарат тайёрланади. (Конидиялар 
касалланган мева юзасида кулранг ғубор шаклида бўлади). Кичик 
объект остида узун, дарахтсимон шохланган, деярли рангсиз 
конидия бандлари, уларнинг тишсимон учида зич жойлашган, 
тўпланган рангсиз, думалоқ ёки озроқ чўзиқроқ конидиялар яхши 
кўринади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling