31
2.Занг
касаллиги қўзғатувчиси –
Melamsрora populi
замбуруғи. Теракда занг касаллигини
бир нечта базидияли
замбуруғлари қўзғатади. Лекин улар келтириб чиқарган касаллик
белгилари бир-биридан фарқ қилмайди. Кўпроқ теракда
Melamsрora populi замбуруғи қўзғатган занг касаллиги учрайди.
Замбуруғнинг уредо ва телейто босқичлари оқ теракда ўтади.
Эцидио-
споралар терак барглари тушгач, улардан униб чиққан
замбуруғлар танаси барг ичида ривожланади, ёзга
келиб
баргларнинг орқа томонида сарғиш ёки зарғалдоқ - сарғиш
рангдаги уредоспоралар уюми ҳосил бўлади. Улар ёз мобайнида
бир неча маротаба шаклланади.
Ёзнинг охири – куз бошида баргларнинг устида майда тўқ
қўнғир бўртмалар ҳолида замбуруғнинг телиоспоралар уюми пайдо
бўлади. Бу телеоспоралар касалланган баргларда баҳоргача қишлаб
чиқади. Замбуруғ икки уйли бўлиб, ёввойи саримсоқ ва тилоғоч
оралиқ хўжайин ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: