Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Пиёзбошлари ва илдизпояларнинг яшил моғори


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Пиёзбошлари ва илдизпояларнинг яшил моғори 
Яшил моғорни гифомицетларга мансуб бўлган факультатив 
паразитлар – Penicillium glaucum, Penicillium gladioli қўзғатади. 
Пиёзбошлари ва илдизпояларда сал ботиқ, қизғиш-қўнғир, бироз 
кулранг оҳангли доғлар ҳосил бўлади ва вақт ўтиши билан улар 
аиёзбошлари ва илдизпояларни тўла қоплайди ва уларнинг ички 
қисмлари чириб кетади. Уларнинг устида олдин оқ, сўнгра 
кўкимтир-яшил тусли, чангувчи моғор ривожланади. Касаллик кенг 
тарқалган, пиёзбошлари ва илдизпояларни сақлаш даврида айниқса 
кўп учрайди. 
Пиёзбошлари ва туганакпиёзларнинг қуруқ чириши 
Касалликни факультатив паразит, аскомицет Sclerotinia gladioli 
қўзғатади. Гулисумбул (кенг тарқалган), пиёзгул, лоланинг 
пиёзбошлари, илонгул ва фрезиянинг туганакпиёзлари зарарланади, 
айниқса гулисумбулда (гиацинтда) кўп учрайди. Зарарланган 
пиёзбоши ва туганакпиёзлар сақлаш даврида мумиёланиб, қотиб 
қолади ва унувчанлигини йўқотади, уларнинг устида замбуруғнинг 
склероцийлари ҳосил бўлади. Склероцийлар ўсув даврида ҳам 
зарарланган барглар, пиёзбошлари ва туганакпиёзларда ҳосил 
бўлади ва тупроққа тушиб, унда кўп йиллар давомида сақланади. 
Илдиз, илдиз бўғзи ва поянинг пастки қисмларининг рак 
касаллиги 
Касалликни Agrobacterium tumefaciens бактерияси қўзғатади. 
Картошкагулнинг туганаклари, илонгулнинг туганакпиёзлари, 
саллагул ва гулисафсарнинг илдизпоялари, атиргул, кўп дарахтлар 
ва буталарнинг илдизлари зарарланади. Зарарланган органларда 


27 
шишлар ҳосил бўлади. Касаллик ҳақида батафсил маълумотлар 
олдинги маърузаларда келтирилган. 
Майса ва кўчатлар ётиб қолиши, қора сон, ризоктониоз 
Касалликни Анаморф замбуруғларнинг Агономицетес синфига 
(эски Стерил мицелийлар гуруҳига) мансуб бўлган факультативные 
паразит – Rhizoctonia solani ва оомицет замбуруғлар – Pythium 
debaryanum ва Phytophthora cactorum қўзғатади. Гулли ўсимликлар 
майсалик давридан то етилгунигача Fusarium, Alternaria ва Botrytis 
туркумларига мансуб замбуруғ турлари билан ҳам зарарланади.
Бегония, чиннигул, бинафша, цикламен (Альп бинафшаси), 
тамаки, нўхатгул (горошек душистый), қўқонгул (астра), шаббўй 
(левкой) ва бошқаларнинг уруғпаллалари ва ёш майсалари 
зарарланади. Зарарланган уруғпалла қўнғир тусга кириб, чириб 
кетади, майсаларнинг илдиз бўғзи ингичкалашиб, улар ётиб қолади, 
илдиз бўғзида сернам об-ҳавода ёки лабораторияда нам камерада 
ғубор ҳосил бўлади. Касаллик иссиқхоналарда кўп учрайди. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling