58
rubrum.
Зарурий жищозлар: Ўсимликлар зарарланган аъзоларидан
тайёрланган гербарийлар, рангли жадваллар, микроскоп, лупа,
препарал игна, буюм ва қоплағич ойналар.
Тешикли доғланиш ёки кластероспориоз қўзғатувчи
замбуруғ - Clasterosporium caepophilum (Lew) Aderh
Замбуруғ барча данак мевали дарахтларнинг (кўпроқ ўрик ва
гилосда) щамма ер устки аъзоларини зарарлайди.
Баргларда дастлаб думалоқ қизғиш хошияли жигарранг доғлар
щосил бўлади, 1,5-2 хафта ўтгач доғ ўрнида тўқималар
тушиб
кетиб, думалоқ тешик щосил бўлади. Хали тушиб кетмаган доғнинг
орқа томонида щосил бўлган тўқ нуқтача кўринишдаги конидиялар
уюмини лупа ёрдамида кўриш мумкин. Қари баргда қизгиш-қўнғир
хошияли кўплаб думалоқ тешикчалар бўлади.
Касалликнинг мана
шу характерли белгиси туфайли тешикли доғланиш номини олган.
Меваларда касаллик белгилари
щам барглардаги белгиларга
ўхшаш, лекин кўпинча қирғоғи бўртганроқ чуқур
ярачалар щам
кузатилади. Баъзан эса мева юзасида қорақўтир пайдо бўлади.
Ёшроқ новдаларда думалоқ ёки чўзиқроқ қизғиш-қўнғир
хошияли доғлар, қарироқ шохларда эса доғлар аниқ эмас,
зарарланган жойда шира кўриниб туради. Замбуруғ
асосан
мицелий ва конидиялар щолида тупроқда,
шунингдек поя
ёриқлари ичида қишлаб чиқади.
ТОПШРИҚ. 1. Ёш ва қари барг мева ва новдалардаги касаллик
белгиларини
ўрганинг.
Лупа
ёрдамида
доғ
орқасидаги
конидияларнинг уюмини кузатинг.
2. Доғ орқасидаги шу нуқтачалар уюмидан (ғубор кўринишдаги)
намланган скальпель ёрдамида препарат тайёрлаб,
микроскопда
кўринг. Конидия бандлари қисқа, рангсиз ёки сарғиш-қўнғир,
конидиялар узун, 3-4 кўндаланг тўсиқли, учки қисми тўмтоқ,
баъзан тўғноғичсимон. Хар бир конидия алощида ўз
бандида
жойлашган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: