Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Қора рак - қўзғатувчи Sphaeropsis malorum Peck


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Қора рак - қўзғатувчи Sphaeropsis malorum Peck
Олманинг бу касаллиги хавфли касалликлар қаторига киради
Замбуруғ дарахтнинг щамма ер устк аъзоларини - барг, гул, мева, 
новда ва поясини касаллантиради. Ўрта Осиё шароитида қора рак 
фақат дарахт поясида ва асосий ён шохларида учрайди щолос. 
Лекин, охирги йилларда сақланаётган меваларда қора рак учраб 
турибди. 
Касалланган гуллар сўлиб қолади, гултожибарглари қўнғир 
тусга кириб, буришиб қолади. Гулнинг оталиги ва оналиги қораяди. 
Баргларда дастлаб майда, кейинчалик 5 мм гача катталикдаги 
бир-бири билан қўшилиб кетади. Қизғиш қўнғир доғлар пайдо 
бўлади. Қизғиш қўнғир доғ ўртасида кул ранг зонанинг щосил 
бўлиши қора рак учун барглардаги характерли белги ҳисобланади. 
Касалланган мевада олдин қўнғир доғ щосил бўлади, вақт ўтиши 
билан бу доғ кенгайиб, қорайиб қолади. Мева юзаси майда қора 
нуқталар-пикнидалар билан қопланади. Касалликнинг кейинги 
босқичида зарарланган мевалар қорайиб, буришади ва чирий 
бошлайди. 
Поя ва шохларда щам концентрик зонали доғлар, зона 
чегарасидан ёриқлар пайдо бўлади. Касалланган пўст юзасида 
ёриқлар орасида бўртиқчаларга ўхшаш пикнидалар кўриниб 
туради. Ёрилган поя пўст ёриқлари кўчиб тушади, унинг остида 
қорайган ёғоч очилиб қолади. Замбуруғ пикнидалар щолида ёки 
мицелий кўринишида поя пўсти ёриқлари ичида қишлаб чиқади. 
ТОШИРИҚ. 1. Касалланган новда ва шохчалардаги касаллик 
белгиларини кўриб чиқиш. 
2.Новдадаги пикнидаларнинг кўндаланг кесимини тайёрланг. 
Кичик объектда алощида жойлашган пикнида: катта объектда мева 
тананинг тўрида жойлашган қўнғир, қисқа конидия бандларини ва 
тўқ йирик, 1 хўжайрали (етилган конидиялар) ёки рангсиз (ёш 
конидиялар)ни кўриш мумкин. 
Ун шудринг - қўзғатувчи Pоdоsрhae leuсotricha Sаlm, бехида 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling