Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

 
Назорат саволлари: 
1.Игнабаргли дарахтларнинг асосий касалликларини айтинг? 
2. Қарағайнинг вертун касалигининг белгилари қандай?
 
 
Мавзу: ЁНҒОҚ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ 
КАСАЛЛИКЛАРИ. 
Иш режаси. 
1. Ёнғоқнинг қўнғир доғланиш касаллиги - Mapsonia juglandis 
конидия босқич, Gnomonia leptostula – халтали босқич. 
2. Ёнғоқнинг бактериоз касаллиги - Xanthomonas juglandis 
3. Пистанинг ун-шудринг касаллиги – Phyllactinia suffulta 
4. Писта меваларини чириш касаллиги– Monilia pistaciae 
5. Пистанинг вирус касалликлари. 
Зарурий жихозлар: Гербарийдан намуналар (ёнғоқнинг 
бактериоз, қўнғир ва оқ доғланиш, пистанинг ун-шудринг, 
меваларни чириш касалликлари). Рангли плакатлар. Микроскоп. 
 Топшириқ: 1. Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи 
белгисига қараб аниқлаш ва расмини чизиш.2. Препарат 
тайёрлаб, микроскопда кўриш. 
1.Қўнғир доғланиш. Бу касалликни Mapsonia juglandis
замбуруғи қўзғатади. Бу касалликдан ёнғоқнинг барглари, барг 
бандлари, кўк новдалари ва мева қати зарарланади. Баргларда 
юмалоқ қўнғир доғлар ҳосил бўлади, кейинчалик бу доғларда 
доиралар шаклида жойлашган қора нуқталар пайдо бўлади. 
Касалланган барглар кўплаб қурийди ва тўкилиб кетади. Мева 
қатида кичик қўнғир доғлар ҳосил бўлади. Бу доғлар ёнғоқ
пишишига яқин оқ рангга киради. Кўк новда ва барг бандларидаги 
доғлар тўқ қўнғир рангда бўлади. Замбуруғ ўсимликни ўсиш 
даврида конидиялар ёрдамида тарқалади. Тўкилган баргларда 
замбуруғлар перитециялар ҳосил қилади. Бу касаллик ёғингарчилик 
кўп бўлганда кенг тарқалади ва тоғ ёнғоқлари энг кўп зарарланади. 
Бу касаллик зарари таъсирида ўсимликнинг ассимиляция фаолияти 


52 
қисқаради, совуққа чидамлилиги пасаяди ва ҳосили жуда камайиб 
кетади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling