Якуний баҳолаш)
2. 2. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
2.2.1. Жағли майдалагичнинг хисоби. Майдалагичнинг қамров бурчагини, эксцентрик ўқининг тезлигини, электр юритманинг қувватини аниқлаш. (6 соат)
Талаба бу машғулотда майдалагичнинг камров бурчагини, эксцентрик ўқининг тезлигини, электр юритманинг қувватини аниқлашни ўрганади.
2.2.2. Жували майдалагичларнинг камров бурчагини аниқлаш ва майдалагичга тушган материал бўлакларининг ўлчамларини аниқлаш. (6 соат)
Талаба ба ишда жували майдалагичларнинг камров бурчагини аниқлаш ва майдаланаётган материалнинг ўлчамларини аниқлаш кабиларни ўрганади.
2.2.3. Барабанли тегирмоннинг критик ва оптимал холдаги айланишлар тезлик сонини аниқлаш. Золдирлар траекториясини чизиб бериш. (10 соат)
Талаба бу ишда барабанли тегирмоннинг критик ва оптимал холдаги айланишлар сонини ва золдирларнинг харакат траекториясини чизиш кабиларни ўрганади.
2.2.4. Лентасимон вакуумли пресснинг унумдорлигини ва асосий ўлчамларини аниқлаш (8 cоат).
Талаба бу ишда лентасимон пресснинг тузилишини, асосий қисмларини ўлчамларини ва унумдорлигини хисоблашни ўрганади.
2.2.5. Ярим қуруқ усулда буюмларни шаклловчи махсус механик пресснинг унумдорлигини ва асосий кўрсаткичларини аниқлаш (9 соат.)
Талаба бу ишда махсус механик ва гидралик прессларнинг тузилишини, асосий қисмларини ўлчамларини ва унумдорлигини хисоблашни ўрганади.
3. МУСТАҚИЛ ИШЛАР
Талабанинг маъруза ва амалий машғулотларига мустақил тайёрланиши, ўтилган материалларни ўзлаштириш ва назорат ишларига тайёрланиш учун мустақил иш соатларининг тақсимотлари қуйида келтирилган. Бу ишларга талабалар мастақил равишда тайёрланадилар ва бажарадилар.
Фан бўйича талабанинг мустақил ишлаш вақти тақсимоти қуйидагича:
Маъруза мавзулари бўйича мустақил ишлашга- 15 соат;
Амалий машғулотларда берилган топшириқларни ечишга- 15 соат;
Қўшимча мустақил ўзлаштириш тавсия этилган мавзуларга – 11 соат
Талабалар қўшимча мустақил ўзлаштириши тавсия этиладиган мавзулар:
Do'stlaringiz bilan baham: |