1-оралиқ баҳолаш
2.2.3. Қовушқоқ усулда буюмларни шаклловчи жихозлар. (4 соат)
Қовушқоқ шакллашнинг асосий вариантлари. Парракли, тасмали прессларнинг тузилиши ва асосий конструктив элементлари (юкловчи, таъминловчи қурилмаси, бошчаси, танаси ва бошқалар)нинг ахамияти. Пресслаш жараёнидаги нуксонларнинг турлари ва уларни бартараф этиш усуллари.
3-бўлим. Прессловчи жихозлар ва пресслаш жараёни.
2.3.1. Вакуумли, тасмали пресслар. Кесувчи аппаратларнинг асосий турлари. (4 соат)
Бир торли кесувчи аппаратнинг тузилиши ва кинематик схемаси. Фотоэлементли кесувчи курилманинг тузилиши ва техник тавсилотлари. Вакуум прессларнинг конструкцияси. Вакуум эзгичлар. Вакуумлаш режими. Окова қувурларни шаклловчи тик пресслар, тузилиши, ахамияти ва ишлаш тарзи.
2.3.2. Штемпелли пресслар ва уларнинг асосий турлари. (4 соат)
Черепицани прессловчи прессларнинг турлари. зувала олишда ишлатиладиган ускуналарнинг асосий турлари. ярим автоматларнинг конструктив элементлари, тузилиши ва техник тавсилотлари.
2.3.3. Кукунсимон массадан махсулот прессловчи жихозлар. (4 соат)
Кукунсимон массадан пресслаш йўли билан махсулот олиш ва унинг сифатига таъсир этувчи омиллар. Босим ва зичликни бошкариш усуллари. Пресслаш жараёнида қўлланиладиган асосий босқичлар (бир томонлама сиқиш, сузувчан пресс шаклни ишлатиш).
2.3.5. Механик пресслар. Фрикцион пресслар. (8 соат)
Фрикцион прессларнинг асосий конструкцион элементлари ва ишлаш тарзи (РЕ-5000). Керамик кошин ва техник керамика махсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган гидравлик пресслар ва уларнинг ахамияти. Ярим қуруқ усулда қўлланиладиган пресслар, тавсифи, ишлаш тарзи, техник тавсилотлари. Механик пресслар. Тирсак елкали пресснинг кинематик схемаси, ишлаш тарзи. Қурилиш гиштини, кошинларни прессловчи СМ 143А пресснинг тузилиши ва ишлаш тарзи.
2-оралиқ бахолаш
2.3.6. Мураккаб шаклли буюмларни пресслаш усули. (4 соат)
Сиқиш коэффициентининг мувофиқлигини таъминловчи пресс қолип, керн ва пуасонларнинг тузилиши. Гидростатик пресслаш. Тебранма пресслаш. Санитар қурилиш буюмлари ишлаб чиқарувчи линияларнинг ускуналари. Юпқа деворли ясси буюмларни қуйма усулда шаклашда ишлатиладиган айланма жихозлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |