21
1.4. Биринчи боб бўйича хулосалар.
Биринчи бобда кўрилган масалалар бўйича
асосий хулосалар
қуйидагилардан иборат:
(i)
Давлат мақсадли фондлари фаолиятига баҳо беришда иқтисодий
ёндашув муҳим бўлиб, бунда давлатнинг солиқлар ва мажбурий тўловлар
орқали эркин бозорга таъсири айнан солиқ юкидан иборат бўлмайди.
Шунингдек турли ишлаб чиқариш омилларига ҳам бундай фондлар
ташкил
этилиши иқтисодий таъсир кўрсатади. Бунда иқтисодчилар
томонидан
чегаравий сарфлар (marginal cost) тушунчаси киритилади. Давлат мақсадли
фондлари иқтисодий самарасини баҳолашга қартилган бир қанча назарий
ёндашувлар мавжуд ва уларда давлат ҳаридларини
ташкил этишда бундай
фондларни ташкил этишнинг иқтисодий зарурияти ва уларнинг иқтисодий
ўсиш, макроиқтисодий ҳолатга таъсири илмий ўрганилган;
(ii)
Давлат мақсадли фондлари давлат ҳаридларини ташкил этишнинг
асосий бўғинларидан бири ҳисобланади (шунингдек
давлат бюджети, давлат
кредити ва давлат корхоналари молияси давлат ҳаридларини ташкил этишнинг
таркибига киради) ва консолидациялашган бюджет таркибига киритилади.
Уларни давлат ҳаридларини ташкил этишда алоҳида ажратган ҳолда ташкил
этишнинг айрим ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд;
(iii)
2007 йилга келиб мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг 16
фоизининг мелиоратив ҳолати қониқарсиз бўлиб қолиши қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришига кескин салбий таъсир кўрсата бошлади. Ушбу масалани ва
унга алоқадор бир қанча масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида Молия
вазирлиги ҳузурида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш
фонди ташкил этилди. Бугунгача фонднинг ва унга тегишли тузилмалар
фаолиятини ташкил этишга тегишли норматив-ҳуқуқий актлар қабул қилинган.