Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент иқтисодиёт университети


II БОБ. СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/35
Sana13.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1266285
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
II БОБ. СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ 
ЯХШИЛАШ ФОНДИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ
2.1. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди 
молиявий кўрсаткичлари таҳлили ва уларнинг ўзгариш динамикаси. 
 
Муайян турдаги фаолият билан шуғулланиш, биро соҳа ёки тармоқни 
ривожлантиришда мазкур чора-тадбирларни маблағ билан таъминлашнинг 
тегишли манбаси, уни сарфлашнинг асосий йўналишларини тўғри ва аниқ 
белгилаб олиниши маблағлардан самарали фойдаланишни тақозо этади. 
Юқоридаги бобда қайд этилганидек, тадқиқот объектимиз бўлган 
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди давлатнинг 
иқтисодий функциясига хизмат қилиши баробарида давлат томонидан 
ижтимоий неъматлар билан таъминлашнинг тўлиғича таъминланишига 
эришишга хизмат қилади. Шу нуқтаи назарда олиб қаралганда фонд тегишли 
даромад манбаига эга бўлиши талаб этилади. 
2017 йил якунларига кўра мелиорация фонди орқали жами давлат 
бюджети сарфларининг 0.84 фоизига ва мамлакатимиз ялпи ички 
маҳсулотининг 0.2 фоизига тенг маблағлар суғориладиган ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини яхшилашга йўналтирилмоқда
15
.
Фонд даромадлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади: 
 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган 
ягона ер солиғи бўйича тушган маблағларга тенг миқдорда Давлат бюджетидан 
ажратмалар;
 мақсадли бюджет маблағлари;
 халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли 
кредитлари;
 маҳаллий ва хорижий грантлар;
15
www.stat.uz ва www.mf.uz сайтлари маълумотлари асосида ҳисобланган. 


23 
 Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган 
бошқа маблағ манбалари ва даромадлар.
16
Бугунги кунда фонднинг асосий даромад манбаси бу қишлоқ хўжалиги 
товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича 
тушган маблағларга тенг миқдорда Давлат бюджетидан ажратмалар ҳисобидан 
шаклланади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling