Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент иқтисодиёт университети
-расм. Фонд автономлиги ва ягона ер солиғи ставкасининг ўзгариши
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1-расм. Фонд автономлиги ва ягона ер солиғи ставкасининг ўзгариши
динамикаси 18 Мантиқан Давлат мақсадли ажратмаларидан бошқа тушумларини фонднинг автоном тушумлари деб ҳисобласак, 2.1 - расм мисолида фонд автономлиги сўнгги йилларда тушиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Масалан 2015 йилда бу кўрсаткич 0.56 га тенг бўлиши кутилаётганлигини қайд этишимиз мумкин. 2009 йилгача кузатилган автономликнинг пасайиши ягона ер солиғи ставкасининг оширилиши билан ўсганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Яъни фонд автономлиги оширилишида айнан солиқ ставкасининг оширилиши муҳим роль ўйнаганлигини қайд этиш мумкин. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, бу борада фонднинг автоном тушумларини ошириш борасида қилиниши лозим ишлар мавжуддир. Фонд тушумларининг асосини ташкил этувчи ягона ер солиғи одатда суғориладиган ерларнинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда 18 Жамғарма ҳисобот маълумотлари асосида 25 ҳисобланади 19 . Ушбу қиймат ерларнинг унумдорлигидан келиб чиқувчи кўрсаткич бўлиб, ерларнинг боннитетига бевосита боғлангандир. Иқтисодий мантиқ нуқтаи назаридан ерларнинг боннитети ўсиб бориш темпи фонд иқтисодий сарфларининг номинал ошишидан ортда қолиши йилдан йилга фонднинг молиявий имкониятлари чекланиб бориши рискини пайдо қилади. Мисол учун бошқа фондларнинг кўпчилигида (йўл фонди, пенсия фонди ва умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш фонди кабиларда) ушбу муаммо мавжуд эмас. Бунинг сабаби уларнинг солиқ солиш базаси маҳсулот, иш ва хизматлар нархидан келиб чиқувчи реализация ҳажмидан келиб чиқади. Шу туфайли уларнинг тушумлари ўсиб бориш имкониятлари нисбатан яхши таъминланган. Мелиорация фонди учун бу борада фискал ечим топиш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Солиқ ставкаларини ошириш орқали ушбу масаланинг ҳал этилиши қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади 20 . Шундан келиб чиққан ҳолда мелиоратив тадбирларнинг ҳақиқий тўловчиси ким бўлиши керак деган саволга иқтисодий жавоб топилиши энг долзарб масалалардан биридир. Мантиқий нуқтаи назардан мелиорация фонди орқали жорий даврда сарфланган маблағлар яқин келажакда фонднинг молиявий аҳволига ижобий қайтим олиб келиши керак. Яъни, мелиорация фонди орқали сарфларнинг қилиниши орқали амалга оширилган тадбирлар натижасида суғориладиган ерларнинг унумдорлиги ошиши керак, натижада уларнинг норматив қиймати ошиши юз бериши керак. Кейинчалик ушбу жараён орқали ягона ер солиғининг базаси кенгайиши кутилиши мумкин ва агар солиқ ставкалари ўзгармайдиган 19 Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 366-моддаси. 20 2008-2016 йилларда ягона ер солиғи ставкаси икки баробардан зиёд ошган (2.8 фоиздан 6 фоизга кўтарилган). 26 бўлса, бу орқали бюджетга тушувчи солиқ тушумлари ортиши лозим (2.2 - расм). Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling