Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилишинститути «Қурилишни бошқариш» факультети
Download 0.55 Mb.
|
11- вар Қурилишда иш хақи QI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш.
- Меҳнат унумдорлигини ўстириш омиллари ва резервлари
Тунги вақтдаги ишнинг муддати.Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади. Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.
Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш. Ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланиш тартиби, шунингдек ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, - иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Меҳнат унумдорлигини ўстириш омиллари ва резервлари Омиллар – бу ҳаракатлантирувчи куч ва бирон – бир жараён ва ҳодисага таъсир кўрсатувчи сабабдир. Меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатиш характери ва даражасига боғлиқ равишда омилларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: моддий – техник, ташкилий – иқтисодий, ижтимоий-психологик, табиий-иқлимий, сиёсий, хусусий. Моддий – техник омилларянги техника, илғор технологиялар, хом-ашёлар ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш билан боғлангандир. Ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга қуйидагиларни амалга ошириш билан эришиш мумкин: жиҳозларни модернизациялаш; маънавий эскирган жиҳозларни анча унумдор бўлган янги жиҳозларга алмаштириш; ишлаб чиқариш механизацияси мавқеини ошириш орқали: қўлда бажариладиган ишларни механизациялаштириш, кичик механизация воситаларини кенг тадбиқ қилиш, участкалар ва цехларда бажариладиган ишларни комплексли механизациялаштириш; ишлаб чиқаришни автоматлаштириш; янги илғор технологияларни қўллаш; хом-ашёлар янги турларидан, прогрессив материаллардан фойдаланиш. Илмий-техник тараққиётни меҳнат унумдорлигини ҳар томонлама оширишнинг бош манбаи сифатида кўриб чиқиш тақоза этилади. Ҳозирги замон шароитларида фан-техника тараққиёти ютуғларини ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этиш инвестициялар ажратилишини талаб этади, биринчи навбатда амалдаги ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга инвестицияларни жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Моддий–техник омилларнинг жуда муҳимлиги, уларнинг моддийлашган меҳнат иқтисодиётини таъминлаши билан изоҳланади. Ташкилий-иқтисодийомиллар меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва бошқариш мавқеи билан аниқланади. Унга ишлаб чиқариш бошқарувини ташкил этишни такомиллаштириш: бошқарув аппарати тузилмаси, ишлаб чиқаришни бошқариш тизими, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш киради. Ижтимоий-психологик омиллармеҳнат жамоалари аҳиллиги, уларнинг ижтимоий – демографик таркиби, тайёргарлик даражаси, меҳнат фаоллиги, бўлимлар ва бутун корхона бўйича маънавий-руҳий муҳитни шакллантирадиган раҳбарлик қилиш усули билан аниқланади. Табиий-иқлимий омиллар қурилишнинг боришига катта таъсир кўрсадади, чунки қурилиш ишларининг аксарият қисми очиқ осмон остида бажарилади. Бу омилларни қурилиш жараёнини лойиҳалашнинг бошланғич босқичларидаёқ ҳисобга олиш тақоза этилади. Сиёсий ва қонуний омиллар солиққа тортиш, инвестициялаш, лизензиялаш, божхона ва шу каби жараёнларни тартиблаштиради: халқ хўжалиги ҳамма тармоқларини, жумладан қурилиш соҳасини ҳам ривожлантириш йўналишини аниқлаб беради. Хусусийомил. Мамлакат иқтисодий механизмида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларига бўлган мулкчилик шакллари ўзгариши рўй бераётган ҳозирги замон шароитларида қурилиш иқтисодиётида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар тадбиркорлик ва рақобат базасида янги иқтисодий муносабатлар юзага келишига олиб келади, инсонни ишлаб чиқариш воситалари билан билвосита мулоқатда бўлишдан озод этиш (яъни дастгоҳларни, механизмларни масофадан бошқаришни йўлга қўйиш) учун шароитлар яратиляпти. Юқорида санаб ўтилган барча омиллар бири-бири билан ўзаро боғлиқлика эга бўлганлиги туфайли уларни комплекс ҳолда ўрганиш тақоза этилади. Бундай ўрганиш шунинг учун зарурки, бунда ҳар бир омилнинг кўрсатадиган таъсири аниқ баҳоланади, чунки уларнинг таъсирлари ҳеч қачон бир хил бўлмайди. Улардан баъзилари меҳнат унумдорлигининг устивор ўсишини таъминлайди, бошқа омиллар таъсири эса ўзгарувчан бўлади. Корхона меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари деганда ишлатилмаётган ишлаб чиқариш ресурслари тушунилади. Одатда Ўзбекистон корхоналарида меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари ички ишлаб чиқариш резервлари, меҳнат сиғимини пасайтириш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, моддий ресурсларни тежаш ва меҳнат қуролларини асраб–авайлаб ишлатиш резервларига бўлинади. Вақт бўйича фойдаланишга кўра меҳнат унумдорлиги резервлари жорий ва перспектив резервларга бўлинади. Жорий резервлар яқин келажакда амалга оширилиши мумкин, қоидага кўра улар аҳамиятли тарздаги ягона вақтли маблағларни талаб этмайди. Уларга яхши жиҳозлардан фойдаланиш, яроқсиз жиҳозларни ишлаб чиқариш тизимидан олиб ташлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг рациональ ва самарадор (эффектив) тизимларини қўллаш, корхоналарда меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш ва уни меъёрлаштириш киради. Перспектив резервлар одатда ишлаб чиқаришни қайта қуришни, янги технологияларни тадбиқ этишни ва ш.ў. ларни талаб этади, бунинг учун қўшимча капитал маблағлар ва ишларни амалга ошириш учун аҳамиятли тарздаги муддатлар зарур бўлади. Унумдорликни моҳият жиҳатдан аниқлаш, айнан маҳсулот ҳажмининг уни ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларга бўлган нисбатидан келиб чиққан ҳолда унумдорлик тўртта ҳолатда ошиши мумкин: маҳсулот ҳажмининг ошиши, сарф-харажатларнинг эса пасайиши (классик ҳолат); маҳсулот ҳажмининг сарф-харажатларга қараганда тез ўсиши; маҳсулотнинг ҳажми ўзгаришсиз қолади, сарф-харажатлар эса пасаяди; сарф-харажатларнинг пасайишига нисбатан маҳсулот ҳажмининг кам суратлар билан пасайиши. Меҳнат унумдорлигини ўстиришни таъминлаш бўйича бошқариш стратегияси танлаш ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling