Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Қирғоқда жойлашган очиқ фронтал сув ташлагич


Download 1.58 Mb.
bet38/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

Қирғоқда жойлашган очиқ фронтал сув ташлагич:
1-келувчи канал; 2-водослив кўринишидаги бош қисм;3-ташлама канал; 4-туташтирувчи иншоот (тезоқар); 5-кетувчи канал; 6-грунтли тўғон; 7-дарё ўзани
Ростловчи иншоот (кириш қисм) бетон ёки темир-бетонли сув ташловчи тўғондан ташкил топади (2.20-расм). Уни сув ташлаш трактининг тўғри чизиқли участкасида жойлаштирилади, чунки бу иншоот орқали тўғон танасига кўприк ёрдамида йўл ўтказилади.


Сув ташловчи тўғон:
1-тўғон ўқи; 2-кўприк; 3-шпунт; 4-понур; 5-сув урилма қудуқ; 6-тескари фильтр;
7-рисберма; 8-затвор.
Иншоот кириш қисми кенглиги гидравлик ҳисоблар асосида аниқланади.
Иншоот сув оқизмаси кенг остонали ёки амалий профилли бўлиши мумкин. Сув урилма сув оқизманинг ҳамма оралиқлари учун умумий қабул қилинади. Сув урилма чегарасида қудуқ ўрнатилади, унинг ўлчамлари гидравлик ҳисоб асосида қабул қилинади. Бундан ташқари сув урилма чегарасида бошқа сўндиргичларни ҳам ўрнатиш мумкин.
Ташлама канал туташтирувчи иншоотга сув оқимини бараварлаштириб келтириш учун хизмат қилади. Унинг узунлиги сув ташлаш тракти трассасининг топографик шароитларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Канал кўндаланг кесим юзаси трапеция шаклида бўлиб, тубининг кенглиги иншоот кенглигига тенг қилиб олинади. Канал туби сатҳ белгиси сув оқизма остонаси сатҳ белгисидан пастда жойлаштирилади, чунки бу ҳолда сув оқизма кенг остонали сув оқизма сингари ишлайди. Канал туби ва қияликлари бетон қоплама билан мустаҳкамланади, унинг қалинлигини оқим тезлигига ва геологик шароитларга кўра қабул қилинади.


ТЕСТЛАР



Test topshirigiga

To’gri javob

Muqobil javob


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling