Кўндаланг кесимининг конструкцияси бўйича сув ташловчи иншоотлар очиқ, ёпиқ ва комбинациялашган (очиқ ва ёпиқ конструкцияларнинг бирикуви) кўринишида бўлади.
Агар кириш тирқиши юзада жойлашган бўлса, юза сув ташлагичлар деб аталади (2.16, а-в -расм). Чуқур сув ташлагичларда бу тирқиш сувнинг эркин сатҳидан пастда жойлашади (2.16, д,е -расм), сув ташлагичнинг ўтказувчи қисми кўп ҳолларда қувурли ёки туннелли кўринишида бўлади. Агар тирқиш бевосита тубда жойлашган бўлса, унда сув ташлагични тубдаги
Қирғоқда жойлашган сув ташлагичлар:
а,б ва в-очиқ сув ташлагич, мос равишда тезоқар, кўп поғонали шаршара ва консолли шаршара билан; г, д ва е-мос равишда юза, чуқур ва туб ҳамда затворлар билан бошқариладиган ёпиқ сув ташлагичлар; ж-босимсиз туннелли шахтали сув ташлагич
Кириш (бош) қисмининг конструкцияси бўйича очиқ сув ташлагичлар фронтал, хандакли (траншеяли), полигонал,елпиғичсимон ва бошқалар; ёпиқ сув ташлагичлар эса - хандакли, шахтали, чўмичли ва бошқа кўринишларда бўлади.
Бошқариш шароитлари бўйича сув ташлагичлар бошқариладиган (затворлар билан) ва бошқарилмайдиган (затворсиз, автоматик) турларга бўлинади.
Конструкцияси бўйича сув чиқаргичлар қувурли, туннелли ва комбинациялашган (қувурли ва туннелли белгилар бирикмаси) турларга бўлинади.
Ростловчи затворлар жойлашиши бўйича сув чиқаргичлар қуйидагича фарқланади: 1) сув чиқарувчи тракт бошланишидаги затворлар билан (асосан қувурли сув чиқаргичлар учун), бу ҳолатда одатда қуйи қисмида затворлар камераси, юқорисида эса туташтирувчи механизмли эстакадага эга затворларни бошқарувчи минора ўрнатилади; айрим ҳолларда минора ўрнида пастки бьеф томонидан ёки юқори қияликда (ёнбағирда) ётқизилган махсус нишаб галерея бўйлаб кириш мумкин бўлган алоҳида хона кўзда тутилади; 2) сув ташлаш тарктининг ўрта қисмидаги затворлар билан; затворларни бундай жойлаштириш бошқарадиган минора ўрнатиб ёки ўрнатмасдан қувурли ҳамда туннелли сув чиқаргичларда мумкин; 3) сув чиқаргич тарктининг охирида затвор билан; затворларни бундай жойлаштириш босимли режимда ишлайдиган сув чиқаргичлар учун, ҳамда галерея ичидаги босимли қувурли туннеллар ва қувурли сув чиқаргичлар учун характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |