Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Қояли заминлардаги тўғонларнинг асосий турлари


Download 1.58 Mb.
bet32/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

Қояли заминлардаги тўғонларнинг асосий турлари:
Гравитацион: а-массив; б-кенгаювчи чоклар билан; в-замин яқинидаги бўйлама бўшлиқ билан; г-босимли қиррадаги экран билан; д-анкерланган замин билан: контрфорсли: е-массив контрфорсли; ж-кўп аркали; з-ясси ёпмалар билан; аркали: и-қисилган товонлар билан; к-периметрли чок билан; л-уч шарнирли тасма билан; м-гравитацион ён девор билан; 1-кенгайган чок ; 2-бўйлама бўшлиқ; 3-экран; 4-олдиндан зўриқтирилган анкер; 5-массив қопламлар; 6-контрфорслар; 7-аркали ёпма; 8-ясси ёпма; 9-периметрли чок; 10-уч шарнирли чок; 11-шарнирлар; 12-гравитацион ён деворлар.


Қоямас заминлардаги сув ташловчи тўғоннинг асосий турлари:
а-водосливли; б-чуқур жойлашган сув ташлагич билан; в-икки ярусли

Катаксимон тўғоннинг баъзи бир турлари:
а-қояли заминдаги бўшлиқларга эга бўлган, тош ёки гравий билан юклатилган гравитацион; б-А.М.Сенков таклиф этган тури; в,г-мос равишда қояли ва қоямас заминлардаги контрфорслар орасидаги бўшлиқ балласт билан юкланган; д-реверсивли пойдевор плитали контрфорсли; 1-қум; 2-фильтр.
цементга ва металлга кетадиган харажатлар, уларни етказиб бериш учун транспорт харажатларни талаб қилади; бундан ташқари, бу материаллар баъзи бир шароитларда етишмаслиги ва нисбатан қиммат бўлиши мумкин.
Аркали тўғонлар
Аркали тўғонлар тўғрисида умумий маълумотлар ва уларнинг турлари. Горизонтал текисликда ёй шаклида бўлган ва сувнинг босимини бутунлай ёки қисман дара қирғоқларига (баъзан махсус қурилган устунларга) берадиган тўғонларга аркали тўғонлар дейилади.
Аркалар ёрдамида дара қирғоқларига бериладиган катта босим фақат мустаҳкам, қаттиқ қояли грунтларга бериши мумкин. Шунинг учун бу тўғонлар одатда тоғли ерларда, туби ва қирғоқлар сув ўтказмайдиган мустаҳкам грунтлардан ташкил топган дараларда қурилади (2.12-расм).

Аркали тўғон
Тўғоннинг кесим юзаси унинг баландлиги ва қуриладиган жойга (даранинг шаклига) боғлиқ. Дара қанча кенг бўлса, арка радиуси шунча катта бўлади. Арка радиуси қанча катта бўлса, сувнинг босими қирғоқларга шунчалик кам берилиб, кўп қисми дара тубига узатилади. Дара тубига бериладиган босим ошган сари тўғонни оғирлигини ошириш ва унинг тубини кенгайтириш зарурати туғилади ва тўғон кесими вазмин тўғонлар кесимига ўхшаб кетади. Аксинча, тор дараларда қурилган тўғонлар орқали қабул қилинган босимларнинг ҳаммаси қирғоқларга берилади ва арканинг рухсат этилган кучланишларига асосланиб ҳисоблаб топилади, натижада арка жуда ҳам юпқа бўлади.
Шунингдек аркали тўғон-лар қуйидаги турларга бўлинади.
Ихчамлик коэффициенти ёки нисбий қалинлик бўйича, бунда -тўғон тубининг кенглиги, -тўғон баландлиги (2.13-расм). Ихчамлик коэффициенти бўйича аркали тўғонлар уч турга бўлинади: юпқа ; қалин ; аркали - гравитацион
Кўриниши бўйича (унинг аркали қисми) - “доимий марказий бурчакли” (2.13, а -расм), “доимий радиусли” ёки “цилиндрик” (2.13, б -расм), ва икки хил эгилганлик ёки гумбазли (2.13, в -расм). Доимий марказий бурчакли тўғонлар (ёки унга яқин) учбурчакли даралар учун характерли. Ҳақиқатда улар учун марказий бурчак баландлик бўйича мутлақо доимий бўлмайди, одатда пастга қараб бир оз камаяди ( 2.13,а -расм). Цилиндрик тўғонлар, ёки доимий радиусли тўғонлар кўпроқ тўғри бурчакли ёки шакли бўйича унга яқин даралар учун характерлидир. Гумбазли тўғонлар даранинг шакли турли хил бўлганда қўлланилади.
Баландлиги бўйича аркали тўғонларни таснифга бўлиш ўрнатилмаган, аммо бу масала бўйича тахминлар бор: ҚМҚ бўйича 60 м дан катта ва кичик тўғонларга бир неча хил талаблар қўйилади.
Замин ва қирғоқлар билан туташтириш характери ва конструктив хусусиятлари бўйича таснифга бўлиш 2.4.1. бўлимда келтирилган



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling