Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.58 Mb.
bet30/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

Асфальтбетон диафрагмали тўғон:
а-тўғон конструкцияси; б- диафрагмани тўғон замини билан бирлаштириш; 1-тўкилган тош; 2-асфальт диафрагма; 3-ўтувчи қатлам (фильтр); 4-гравийли призма; 5-цементли тўсиқ парда; 6-бетонли тиш; 7-гил; 8-қоя; 9-аллювий; 10-юқори қурилиш перемичкаси; 11-гравий-қумли фильтр; 12-иссиқ асфальтли мастика қатлами
Плёнкали диафрагмалар вертикал тўғри ёки эгри-бугри чизиқли (зигзаг) қилиб бажарилади. Уларни қояли заминлардаги тиш билан махсус сиқадиган металл қурилмалар ёрдамида туташтирилади.
Тош - грунтли тўғонлар
Таснифи. Ишлаб чиқариш усулига кўра тош грунтли тўғонлар кўтарма, ташлама ва йўналтирилган портлатиш билан барпо этладиганларга бўлинади.
Конструкцияси ва кўндаланг кесимида жойлашган ўрнига кўра тош грунтли тўғонлар қуйидаги турларга бўлинади: грунтли экранли, грунли ядроли юқорида жойлашган грунтли призмали, марказда жойлашган призмали, инъекцияли ядроли ёки диафрагмали (2.7-расм).
Тош-грунтли тўғонларда грунтли фильтрацияга қарши элементлар ва тўғон танасидаги йирик бўлакланган материаллар орасига ўтувчи зоналар (қатламлар) ўрнатилиши зарур. Ўтувчи зоналарнинг алоҳида қатламларини донодорлик таркиби тескари фильтр қатламлариники каби танланади.

Тош-грунтли тўғон турлари:
а-грунт экранли; б-грунт ядроли; в-юқорида жойлашган грунтли призмали; г-марказда жойлашган грунт призмали; д ва е –йўналтирилган портлатиш билан барпо этилган тош-грунтли тўғон, мос равишда инъекцияли грунт ядроли (диафрагмали) ва экранли; 1-қияликни мустаҳкамлаш; 2-грунтли экран; 3-ўтувчи қатламлар; 4-грунтли ядро; 5,6-юқори ва пастки призмалар; 7,8-юқори ва марказий грунтли фильтрацияга қарши призмалар; 9-портлатиб ташлаш контури; 10-ҳисобий контур профили; 11-инъекцияли ядро; 12- инъекцияли тўсиқ парда; 13-понур
Грунт экранли тўғонлар. Бундай тўғонлар гравий-галечникли грунтлар ва тўкилган тош тўкиб ҳимоя қилинган, грунтли экран юқори қиялиги бўйича ётқизилган тошли призмадан ташкил топади (2.8, а -расм). Грунтли экран ва тўкилган тош орасига ўтувчи қатламлар ётқизилади. Қурилиш машиналари қатновини таъминлаш учун горизонтал бўйича ҳар бир қатлам кенглигини 3 м дан кам қабул қилинмайди. Экран ва экран устига тўкилган грунт қалинлигини грунтли тўғонлариники каби белгиланади. Экранли тўғонни йилнинг ҳар қандай вақтида ҳам барпо этиш мумкин.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling