Тош-грунтли тўғонларнинг кўндаланг кесимлари:
а-экранли тўғон; 1-экран; 2,3,4-ўтувчи зонанинг қатламлари; 5-тўкилган тош; 6- цементланган юза; 7-цементли тўсиқ парда; 8-қояли замин; 9-қурилиш перемичкаси; 10-экран устига тўкилган грунт; б-ядроли тўғон; 1-қурилиш перемичкаси; 2-қум-гравийли тўкма; 3-ўтиш зоналари; 4- соғ тупроқли ядро; 5-бетонли плита ва цементланган юза; 6-цементли тўсиқ парда; 7-қоя; 8-қияликни тўкилган тош билан мустаҳкамлаш
Грунт ядроли тўғонлар. Бундай тўғонлар таркибий қисмларига тош- тўкмали ён томонлардаги призмалар (ёки қум гравийли тўкма) ва грунтли ядро киради (2.8, б -расм).
Ядро тўғон ўқига симметрик ёки юқори биеф томонга бир оз силжитилади, у вертикал ёки бироз қияроқ қилиб бажарилади. Ядро юқориси қалинлигини грунтни тўкишда қулай ишлаш шароити бўйича белгиланади, лекин 3 м дан кам қабул қилинмайди. Пастки қисм қалинлигини қуйидаги формула бўйича аниқланади.
,
бунда -ядродан олдин ва ундан кейин сув сатҳи фарқи; -йўл қўйиладиган градиент.
Ядроли тўғонлар экранли тўғонларга нисбатан сиқилган кўндаланг профилга эга, шунинг учун уларнинг ҳажми 10...12% кам. Ядро қирғоқдаги қияликлар, ҳамда тўғонга туташган бетонли иншоотлар билан яхши туташади. Грунтли ядроларга тўғоннинг нотекис чўкишлари сезиларсиз тасир кўрсатади. Шунинг учун ядроли тўғонлар, экранли тўғонларга кўра кўп тарқалган.
Тўғон асосий турларининг умумий тавсифлари. Бетонли ва темир - бетонли тўғонларни ҳар хил табиий шароитларда қояли, ярим қояли ва қоямас заминларда барпо этилади. Улардан гравитацион (устидан сув ўтказмайдиган) ва аркали тўғонлар фақат қояли заминларда, темир - бетонли ва водосливли гравитацион тўғонлар эса ҳам қояли, ҳам қоямас заминларда қурилади.
Охирги йилларда грунтлар механикаси ва заминларни яхшилаш услубларининг муваффақиятли ривожланиши қоямас заминларда катта босимли бетонли ва темир - бетонли тўғонларни қўллашга имкон берди. Айниқса Свир ва Волга дарёларида йирик тўғонлар қурилди.
Бетонли тўғонлар ҳар қандай иқлим шароитларида, ҳамда юқори сейсмиклик худудларда жойлашган дарёларда мувоффақиятли қўлланиб келинмоқда.
Бундай турдаги тўғонларнинг камчиликлари - уларни барпо этиш учун
Do'stlaringiz bilan baham: |