Грунтли кўтарма тўғонлар уларнинг таснифи
Умумий таснифдан ташқари грунтли кўтарма тўғонлар кўндаланг кесими конструкцияси, заминдаги фильтрацияга қарши қурилмалар ва тўғон танасига грунтни ётқизиш усули бўйича таснифга бўлинади.
Кўндаланг кесими конструкцияси бўйича грунтли кўтарма тўғонлар олти хил турга ажратилади: 1) бир жинсли – тўғон танаси бир хил жисндан ташкил топади (2.3, а-расм); 2) ҳар хил жинсли – тўғон танаси турли грунтдан ташкил топади; бунда грунтлар шундай жойлаштириладики, тўғоннинг сув ўтказувчанлиги юқори бьефдан пастки бьеф томонга ошиб боради (2.3,б -расм), баъзан сув ўтказмайдиган грунтни тўғон кесимининг марказий қисимига жойлаштирилади; 3) грунтмас материалли экран билан - асфальто-бетон, полимер плёнкалар ва бошқалардан (2.3, в -расм); 4) грунтли экран билан - тўғон танаси катта сув ўтказувчанликка эга бўлса, юқори қиялик бўйича жойлаштирилади (2.3, г -расм); 5) грунтли ядро билан - кўндаланг кесимини ўрта қисмига ёки юқори бьеф томонга силжитиб жойлаштирилади (2.3, д -расм); 6) грунтмас материалли диафрагма билан - бетон, полиэтилен плёнка, асфальтобетон, темир - бетон шу кабилардан бажарилади (2.3, е -расм).
Грунтли кўтарма тўғон турлари:
а-бир жинсли грунтдан; б-ҳар хил жинсли грунтдан; в-грунтмас материалли экран билан; д-грунтли ядро билан; е-диафрагма билан; 1-юқори қиялик; 2-қиялик қопламаси; 3-тўғон тепаси; 4-пастки қиялик; 5-тўғон танаси; 6- дренаж банкети; 7-товон; 8-ўтиш зоналари; 9-марказий призма; 10-ҳимоя қатлами; 11-экран; 12-юқори призма; 13-ядро; 14-пастки призма; 15-диафрагма; - тўғон тепаси кенглиги; -тўғон пастки қисми кенглиги; - тўғон баландлиги; .
. Грунтли тўғонлар заминларидаги фильтрацияга
қарши қурилмалар:
а-тиш; б-қулф; в-диафрагма (шпунтли девор); г-бирга қўшилган диафрагма ва тиш; д-сув ўтказмайдиган қатламгача етказилган инъекцияли тўсиқ парда; е-осилиб турувчи инъекцияли тўсиқ парда; ж-понур экран билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |