Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.58 Mb.
bet26/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

Интернет сайтлари

  1. www.ziyonet.uz

  2. www.taqi.uz

  3. www.twirpx.com

  4. www.vniig.rushydro.ru

Тарқатма материаллар
Тўғонлар тўғрисида умумий маълумотлар
Тўғон сув оқимини (дарё, жилға, жарлик) тўсиб уни сатхини кўтарувчи ва босим ҳосил қилувчи иншоот хисобланади. Сув сатҳини бундай кўтарилишидан мақсад ҳар хил бўлиб сувни тўплаб сув омбори ҳосил қилиш электр энергияси ишлаб чиқариш учун керакли босимни яратиш, ва сув транспорти учун етарли чуқурликни оширишдан иборат.
Сув оқимини тўғондан юқори қисми, юқори бьеф, пастки қисми пастки бьеф дейилади.Сув сатҳларини фарқи эса босим дейилади. Тўғон ёрдамида юқори бьефда сув димланиши натижасида сув омбори ҳосил бўлади(1.1-расм).
Тўғон ёрдамида ҳосил қилинган сув омборида қуйидаги сатҳлар мавжуд:
Нормал димланган сатҳ (НДС) – сув омборидан нормал фойдаланилгандаги энг юқори сув сатҳи;
Максимал димланган сатҳ (МДС) – сув омборида тошқин сувларни ўтказиб юборишда вақтинчалик йўл қўйиладиган сув сатҳи;
Фойдасиз сув сатҳи (ФСС) – омборни бўшатганда йўл қўйиладиган энг паст сув сатҳи;
Сув омборини характерли ҳажмлари қуйидагилар:
Тўла хажми – НДС билан сув омбори туби ораси;
Фойдали хажми – НДС ва ФСС ораси сув хўжалиги ҳисоблари бўйича белгиланади;
ФСС пастда жойлашгани – фойдаланилмайдиган ҳажм деб аталади (1.1-расм).

Грунтли материаллардан барпо этиладиган тўғонли сув омбори гидроузели схемаси:
1 ва 2-юқори ва пастки бьефлар; 3-тўғон; 4 ва 5-сув омборидаги фойдали ва фойдаланилмайдиган ҳажмлар -сув чуқурлиги; -тўғон баландлиги.

Грунтли тўғон узунлиги бўйича характерли участкалар:
а ва б-дарё водийсининг қайирли ва қайирсиз участкаси створларида; 1,2 ва 3-мос равишда тўғоннинг ўзанли, қайирли ва қирғоқли участкалари; 4-тўғон тепаси

Грунтли материаллардан барпо этиладиган тўғонларнинг
умумий таснифи
Грунтли материаллардан барпо этиладиган тўғонлар иншоот танаси барпо этиладиган материалга, баландлигига, қуриш усулига ва иншоот синфига кўра таснифга бўлинади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling