Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.58 Mb.
bet29/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

Экранли тўғонлар. Уларнинг хилма-хил конструкциялари мавжуд бўлиб, призма кўринишдаги тўкилган тошни ифодалайди. Уларнинг юқори қияликлари сув ўтказмайдиган бетон, темир - бетон, асфальтбетон, полимер материаллар, баъзида пўлат ёки ёғочдан бажарилган экран билан қопланади. Экран махсус тўшама қатлами экран остидаги тўшама устига ётқизилади.
Экран остидаги тўшама қоришмасиз терилган тош, бетон ёки яхши зичланган майда тош ва шебендан бажарилади. Тўшама қалинлиги экран материалига, тўшама материалининг йириклигига, тўғон баландлигига ва ишлаб чиқариш шароитларига боғлиқ. У ўзгарувчан қалинликда бўлади, тўғон тепасида 1 м дан кам бўлмаслик шарти асосида қабул қилинади, асоси эса 0,005...0,08 тўғон баландлигига тенг белгиланади.
Бикр экранларда бетон бевосита экран остидаги терилган тошга ётқизилади. Улар баландлиги унча катта бўлмаган қояли заминлардаги тўғонларда қўлланилади. Бикр экранлар ҳарорат чоклари билан 10...12 м ли панелларга бўлинган темир - бетон плитадан иборат. Плиталарга якка ёки жуфт арматуралар ўрнатилади. Арматураларнинг миқдори 0,5 дан 1 % гача етади. Экран остидаги таянчдан ажралиб қолмаслиги учун арматурани ҳар 1,2...1,5 м масофада ўрнатилган анкерга боғлаб қўйилади. Плиталар экран ости танячига ўрнатилган блокларга ўрнатилади.

Тош-тўкма тўғон турлари:
а-грунтмас материалли экранли; б-днафрагмали; 1-тўғон танаси; 2-цементли тўсиқ парда; 3-бетонли тиш; 4-темир-бетонли экран; 5-экран остига терилган тош; 6-юқори призма; 7-диафрагма; 8-ўтиш қатламлари (зоналари); 9-пастки призма
Металл ва ёғоч экранлар нисбатан кам қўлланилади. Улар бошқа экранларга нисбатан қатор афзалликларга эга - тўкилган тош чўкиши билан бирга осон дефорацияланади, сув ўтказмайди, тез барпо этилади. Экранни экран остига терилган тошга ўрнатилган анкерга бириктирилади.
Асфальтбетон экран чоксиз бажарилади. Улар бир ёки бир нечта қатламли асфальтбитумли монолит қоплама кўринишида бўлади, уларнинг қалинлиги 8...10 дан 30 см гача ўзгаради.
Дифрагмали тўғонлар. Диафрагмалар асфальтбетон, полиэтилен плёнкалар ва баъзида темир - бетон ва бошқалардан қурилади (2.6-расм). Асфальтбетон ва плёнкали диафрагмалар кенг қўлланилади. Асфальтбетон диафрагмалар конструкциялари ва улар билан бирлаштириш грунтли тўғонлардаги қурилмалар билан бир хил.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling