Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.58 Mb.
bet34/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

К онтрфорсли тўғон турлари:
а,б,в-пойдевор плитасиз (а-массив контрфорсли; б-кўп аркали; в-ясси ёпмали); г-пойдевор плитали (ясси ёпмали, плитали водослив); 1-тиш; 2-контрфорслар; 3- бикр қирра; 4- аркалар; 5- босимли плиталар; 6- бикр тўсинлар; 7- водослив плитаси; 8- сув урилма; 9- пойдевор плитаси; 10- дренаж; 11- бўшлиқ; 12- шпунт; 13-понур.
Контрфорсли тўғонлар бошқа тўғонларга нисбатан бир қатор ютуқларга эга, кўпинча улар бетонли гравитацион тўғонлар билан таққосланади.
Контрфорсли тўғонлар қўйидаги ютуқларга эга: 1) фильтрацияга қарши босим сезиларли даражада камаяди, баъзи бир тўғонларда эса у умуман таъсир этмайди; 2) бетон сарфи камаяди, тўғон баландлиги қанча катта бўлса, тежаш сезиларли даражада бўлади; 3) бетон экзотермиясини камайишига қулай шарт-шароитлар яратилади ва ташқи ҳароратнинг ўзгариши тўфайли ҳосил бўладиган ҳарорат кучланиши камаяди; 4) тўғон ҳамма қисмларининг ҳолатини кузатиш имконияти бўлади; 5) кўп ҳолларда контрфорсли тўғон элементлари (ясси босимли плитадан ташқари) сиқилишга ишлашини ҳисобга олиб, бетоннинг мустаҳкамлик хоссаларидан фойдаланиш мумкин.
Констрфорсли тўғонларнинг таснифи. Улар бир қатор белгиларга кўра таснифга бўлинади: босимли ёпмалар турига кўра: массив каллакли ёки массив контрфорсли (2.14, а -расм); кўп аркали ёки аркали - контрфорсли (2.14, б -расм); ясси ёпмали (2.14, в.г -расм); сув ўтказиш усулига кўра: устидан сув ўтказмайдиган (2.14, а,б,в -расм); устидан сув ўтказмайдиган (2.14, г -расм); контрфорс конструкциясига кўра: яхлит контрфорслар (2.15, а -расм); ички бўш контрфорслар (2.15, б -расм); икки томони очиқ контрфорслар (2.15, г -расм); массив-контрфорслар (2.14, а -расм); материалига кўра: контрфорсли тўғонлар бетонли, темир-бетонли, пўлатли, ғиштдан терилган ва аралаш (комбинациялашган) бўлиши мумкин; заминнинг характерига кўра: контрфорсли тўғонлар қояли, ярим қояли ва қоямас заминларда бўлиши мумкин. Қояли заминларда тўғонлар пойдевор плитасиз ўрнатилади (2.14, а-в -расм), қоямас ва қоялида эса – пойдевор плитали (2.14, г -расм).


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling