Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
Умумқурилиш ишлари меҳнатталаблиги
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳамма ишлар меҳнатталаблиги Σ
- 7 - боб. Бино ва иншоотлар қурилишини ташкил этишда қўлланувчи моделлар. Тўрсимон графиклар
6.3.1 – расм. Бир қаватли саноат биносининг тарҳи Назорат учун саволлар Тақвимий режалаштиришнинг умумий қоидалари нималардан иборат? Турар жой бинолари қурилишини ташкил этиш ва тақвимий режалаштиришнинг қандай ўзига хос хусусиятлари бор? Саноат биноси қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш кетма-кетлиги қандай амалга оширилади? Бир қаватли саноат биносини қурилишини ташкил этишда меҳнат харажатлари калькуляцияси қандай тузилади? 64
7.1. Тўрсимон тақвимий режалар ҳақида умумий тушунчалар Қурилишни ташкил қилишда тақвимий режалаштиришнинг аҳамияти жуда катта. Чунки ҳар бир қурилиш-монтаж ишлари олдиндан режалаштирилган ҳажмда ва кунда белгиланган ишчилар томонидан бажарилгандагина бино ва иншоотларни ўз вақтида сифатли қилиб қуриб фойдаланишга топшириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга эришиш мумкин. Акс ҳолда қурилиш жараёнида фавқулодда ташкилий танаффуслар қилишга, кўзда тутилмаган айрим сарф-ҳаражатлар қилишга тўғри келиши мумкин. Бу эса қурилиш муддатини, қурилиш маҳсулоти сифатини ва унинг таннархини назорат қилиш имкониятини бермайди, ҳамда режада кўзда тутилган кўрсаткичларга эришишни хавф остида қолдиради. Қурилишда бундай ҳолнинг юзага келмаслиги учун тақвимий режалар тузилади ва қурилиш ишлаб чиқариши унга мувофиқ олиб борилади. Тақвимий режалар юқорида айтиб ўтилганидек 3 хил: чизиқли, циклограмма ва тўрсимон графиклар кўринишида бўлади. Тўрсимон тақвимий режа чизиқли тақвимий режадан ўзининг қуйидаги афзалликлари билан ажралиб туради: - тўрсимон календар режада қурилиш-монтаж ишларининг ташкилий-технологик боғлиқлиги ва кетма-кетлиги яққол кўзга ташланиб туради; - тўрсимон календар режада қурилиш муддатини белгилаб берувчи асосий ишлар аниқ кўриниб туради; - тўрсимон календар режага мувофиқ ҳоҳлаган пайтда қурилишнинг неча кунга илгарилаб ёки аксинча ортда қолаётганлигини аниқлаш мумкин; -тўрсимон календар режада ҳар бир ишнинг вақт заҳирасини, яъни бу ишни неча кун эрта ёки кеч бошлаб тугатиш мумкинлигин акс эттириш имконияти бор; - тўрсимон календар режа қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишини режалаштиришда, унинг кўрсаткичларини ҳисоблашда компьютерларни қўллаш имконини беради ва ҳ.к. Тўрсимон тақвимий режаларнинг аҳамияти тўғрисида сўз юритар эканмиз, унинг илгариги социалистик ишлаб чиқариш даврида ҳам, бугунги кунда ҳам жуда кам қўлланилаётганини эслатиб ўтиш лозим. Собиқ Иттифоқ даврида режалар фақат сон ортидан қувиб сифатни эсдан чиқариш йўли билан бажарилгани сир эмас. Шунинг учун тўрсимон тақвимий режаларга доимо ўзгартириш киритиш, уни корректировка қилиш лозим бўлган. Бу ўз навбатида уни ишлаб чиқариш учун қўллаш имкониятини бирмунча чегаралаб қўйган. Режалаштиришнинг бу тури дастлаб 1956 йилда АҚШда пайдо бўлди. Бироз кейин, яъни 1958 йилда бу мамлакатнинг ҳарбий қўмондонлигига қарашли махсус лойиҳалаш бошқармасида тўрсимон режа асосида ПЕРТ тизими ишлаб чиқилди. У «Полярис» номли ракета комплекс қурилиши лойиҳасини тузиш ва ташкил қилишда қўлланилди. Бу тўрсимон режа ҳажм жиҳатидан ниҳоятда улкан бўлиб 100 мингта «воқеани» ўз ичига олган эди. Мутахасисларнинг фикрича, мазкур режалаштириш комплекс қурилишини муддатидан икки йил олдин қуриб битказилишига ва сарфланган капитал сармояларнинг самарадорлигини бирмунча оширилишига имконият яратган. Шундан сўнг АҚШда ҳам, қатор ривожланган мамлакатлардаги йирик қурилишларда ҳам тўрсимон тақвимий режалар кенг қўлланила бошланди. Бизнинг республикамизда эса улар фақат 70 - йилларнинг ўрталарида ишлаб чиқаришга кириб келди. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling