Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
Тўрсимон графикларни ҳисоблаш усуллари
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
7.3. Тўрсимон графикларни ҳисоблаш усуллари
Тўрсимон тақвимий режа тузилганидан сўнг, унинг тўғри тузилганига ишонч ҳосил қилингач, қуйидаги кўрсаткичлар ҳисоблаб топилади: ишларнинг эрта (кеч) бошланиши ва тугаши, ҳар бир ишнинг хусусий ва умумий вақт заҳиралари ҳамда тўрсимон тақвимий режадаги критик йўл. Тўрсимон тақвимий режани ҳисоблашда қуйидаги формула ва белгиларни асос қилиб олиш тавися қилинади: i-j – кўрилаётган иш h-i - олдинги иш j-k - кейинги иш t - иш давомийлиги, кун n - сменадаги ишчилар сони, киши m - сменалар сони Tэб i-j – кўрилаётган ишнинг эрта бошланиш вақти Tэт I-j – кўрилаётган ишнинг эрта тугаш вақти Tкб i-j - кўрилаётган ишнинг кеч бошланиш вақти Tкт i-j – кўрилаётган ишнинг кеч тугаш вақтии K i-j – кўрилаётган ишнинг умумий вақт заҳираси, кун r i-j - кўрилаётган ишнинг хусусий вақт заҳираси, кун Тўрсимон тақвимий режа кўрсаткичларини ҳисоблаш қуйидаги тартибда олиб борилади: 1. Ишнинг эрта бошланиш вақтини аниқлаш учун тўрсимон тақвимий режанинг бошланғич воқеасидан кўрилаётган ишнинг бошланғич воқелигигача бўлган энг узун йўл давомийлигини аниқлаш керак ёки кўрилаётган ишнинг бошланиш вақти олдинги ишларнинг энг катта эрта тугаш вақтига тенг: T эб i-j = max Tкт h-i (1) Тўрсимон тақвимий режанинг бошланғич воқеасидан бошланадиган барча ишлар учун T эб i-j =0 бўлади. Битта воқеадан бошланадиган барча ишларнинг эрта бошланиш вақти бир хил бўлади. Ишнинг эрта тугаш вақтини аниқлаш учун унинг эрта бошланишига шу ишнинг давомийлигини қўшиш керак: (2) Ишнинг кеч тугаш вақти кейинги ишларнинг энг кичик кеч бошланиш вақтига тенг: (3) Ишнинг кеч бошланиш вақти ишнинг кеч тугаш вақтидан унинг давомийлигини айрилганига тенг: (4) Ишнинг умумий вақт заҳираси унинг эрта ва кеч тугаши (ёки бошланиши) даврлари ўртасидаги айирма миқдорига тенг: Tэт I-j - Tкт i-j = T эб i-j - Tкб i-j (5) 6. Ишнинг хусусий вақт заҳираси кейинги ишларнинг эрта бошланиш вақтидан кўрилаётган ишнинг эрта тугаш вақтини айрилганига тенг: T эб j –к - Tэт I-j (6) Хусусий ва умумий вақт заҳиралари «нол»га тенг бўлган ишлар кетма-кетлиги (бошланғич воқеадан-сўнгги воқеагача) тўрсимон тақвимий режанинг критик йўлини ташкил этади. Тўрсимон тақвимий режа ва унинг кўрсаткичларини ҳисоблашнинг қуйидаги 3 хил усули мавжуд: 1. Бўлмалар (сектор) усули; 2. Потенциаллар усули; 3. Жадвал усули. Тўрсимон тақвимий режаларни ҳисоблашда энг қулай ва содда усул-бўлмалар усули ҳисобланади. Жадвал усулида ҳисоблаш нисбатан қийинроқ бўлиб у кўп вақт талаб қилиши билан биргаликда ҳисоблашлар пайтида чалкашиб кетиш ва ноаниқликларга йўл қўйиш эҳтимоллигини оширади. Шунинг учун тўрсимон тақвимий режаларни жадвал усулида ҳисоблашда компьютердан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Юқорида айтилганидек, бўлмалар усули тўрсимон календар режани ҳисоблашнинг энг қулай усули ҳисобланади. Бунда ҳисоблашлар бевосита тўрсимон тақвимий режанинг ўзида амалга оширилади. Тўрсимон тақвимий режани бўлмалар усулида ҳисоблаш учун ҳар бир воқелик 4 та бўлмаларга бўлинади ва бу бўлмаларга қуйидаги белгилашларга мувофиқ унинг кўрсаткичлари ёзилади: Ҳисоблаш ишлари қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1.Тўрсимон тақвимий режадаги барча воқеалар бўлмаларга бўлиб чиқилгач, унинг юқори бўлмасига «чапдан-ўнгга», «юқоридан-пастга» йўналишга амал қилган ҳолда уларнинг тартиб рақами ёзилади. 2. Бошланғич воқеликнинг чап бўлмасига «0» сони қўйилади. Сўнгра тўрсимон тақвимий режанинг бошидан бошлаб сўнгги воқеагача уларнинг чап бўлмаларига олдинги ишларнинг ҳисоблаб топилган энг катта эрта тугаш вақтии ёзилади. Сўнгги воқеанинг ўнг бўлмасига унинг чап бўлмасидаги қиймат кўчириб ёзилади. Чунки у ўз навбатида охирги ишнинг кеч тугаши ҳисобланади. 3. Агар воқеа бир нечта олдинги ишларга тегишли бўлса, унинг пастки бўлмасига эрта тугаши энг катта бўлган олдинги иш бошланғич воқеасининг тартиб рақами қўйилади. 4. Воқеанинг ўнг бўлмаси тўрсимон тақвимий режа охиридан бош воқеага томон тартиб билан тўлдириб борилади. Унинг қиймати шу воқеадан бошланадиган кейинги ишларнинг энг кичик кеч бошланишига тенг бўлади. 5. Ишларнинг вақт бўйича заҳиралари (5) ва (6) формулалар ёрдамида ҳисоблаб топилиб тегишли ишларнинг остига ёзиб қўйилади. 6. Тўрсимон тақвимий режада умумий ва хусусий вақт заҳираларига эга бўлмаган, яъни уларнинг қиймати «0» га тенг бўлган ишлар аниқланиб, улар орқали ўтувчи критик йўл белгиланади. Критик йўлнинг узунлиги қурилиш давомийлигини кўрсатади. Потенциаллар усулида ҳисоблаш. Бу усулда ҳам ҳисоблар бевосита тўрсимон тақвимий режанинг ўзида олиб борилади. У қуйидаги тартибда бажарилади: 1. Ҳар бир воқеликнинг ёнига «Х»га ўхшаш белги қўйиб чиқилади. 2. «Х» белгисининг чап бўлмасига кейинги ишларнинг эрта бошланиши ёзилади. Ҳисоблар бош воқеадан сўнгги воқеагача қараб олиб борилади. 3. Пастки бўлмага давомийлиги энг катта бўлган ишнинг бошланғич воқеаси тартиб рақами ёзилади. 4. Ўнг бўлмага кўрилаётган воқеанинг потенциали ҳисоблаб ёзилади. Воқеанинг потенциали деганда шу воқеадан сўнгги воқеагача бўлган энг катта қурилиш давомийлиги тушунилади. Сўнгги (якунловчи) воқеанинг потенциали «0» га тенг бўлади. 5. Юқоридаги бўлмага энг катта (узоқ) қурилиш давомийлиги ўтадиган кейинги воқеанинг тартиб рақами ёзилади. Ундаги ва юқориги бўлмаларни тўлдириш тўрсимон тақвимий режа охиридан бошланишига (орқага) қараб ҳисобланади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling