Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
Тўрсимон графиклар асосида қурилишнинг боришини назорат қилиш
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
7.5. Тўрсимон графиклар асосида қурилишнинг боришини назорат қилиш
Тўрсимон графиклар асосида қурилишнинг боришини назорат қилиш маълум даврийликда (ҳар ҳафта, декада ёки ойда) бажариладиган қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: 1) масъул ижрочилар томонидан объектда бажарилаётган ишларнинг асл аҳволини баҳолаш ва маълумот ва таклифларни ҳисоблаш марказига узатиш; 2) ишларнинг бориши тўғрисидаги барча кириш информациясини алоқа каналлари бўйича узатиш; 3) масъул ижрочилардан олинган маълумотларни оптималлаштириш ва улар асосида ишлар бўйича кўрсатмаларга ўзгартириш киритиш; 4) оператив маълумотлар бўйича тўрсимон график параметрларини ҳисоблаш; 5) аниқлаштирилган ҳисоблар асосида қурилишнинг асл ҳолатини тахлил қилиш; 6) ечимлар вариантларини шакллантириш, уларни баҳолаш, қарор қабул қилиш, белгиланган режанинг бажарилишини таъминлаш; 7) ишларни бажаришнинг янги календар муддатларини аниқлаш ва уларни масъул ижрочиларга маълум қилиш. Тўрсимон графикни корректировка қилиш натижаларини кўриб чиқиш ва оператив қарорлар қабул қилиш учун бош пудратчи қурилиш ташкилотининг раҳбари оператив йиғилишлар ўтказиб туради. Бу йиғилишларда критик ишларнинг масъул ижрочилари, бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар, ташкилотлар кураторлари қатнашадилар. Йиғилишларда қабул қилинган қарорлар барча масъул ижрочилар учун мажбурий ҳисобланади. Барча ижрочилар билан келишилган ва уларнинг вакиллари томонидан имзоланган график бош пудратчи ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқлинади. Ишлар бошланишидан олдин графикнинг бир нусхаси барча ижрочиларга тақдим қилинади, бир нусхасини эса қурилиш майдонида осиб қўйилади ва унда ишларнинг бориши белгилаб борилади. Қурилишнинг боришини тўрсимон график бўйича систематик назорат қилиш ижрочиларни интизомга чақиради, шошма-шошарликка чек қўяди, сифатнинг яхшиланишига ва қурилиш қийматининг арзонлашувига олиб келади. Назорат учун саволлар Тўрсимон тақвимий режалар ҳақида умумий тушунчалар нималардан иборат? Тўрсимон графикларнинг элементлари ва уларни тузиш қоидалари қандай тушунтирилади? Тўрсимон графикларни ҳисоблаш усуллари нималардан иборат? Тўрсимон графикларни сектор усулида қандай ҳисобланади? Тўрсимон графикларни жадвал усулида қандай ҳисобланади? Тўрсимон графикни мақбуллаштириш қандай амалга оширилади? Тўрсимон графиклар асосида қурилишнинг боришини қандай назорат қилинади? Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling