Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти


Тўрсимон графикни жадвал усулида ҳисоблаш


Download 1.57 Mb.
bet30/47
Sana04.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1328505
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47
Bog'liq
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев

Тўрсимон графикни жадвал усулида ҳисоблаш. Тўрсимон тақвимий режани бу усулда ҳисоблаш қуйидаги жадвални тўлдириш орқали амалга оширилади:

Тўрсимон тақвимий режани ҳисоблаш жадвали





Олдинги ишнинг шифри

Кырилаётган ишнинг шифри

Иш давомийлиги, кун

Ишнинг эрта

Ишнинг кеч

Вақт бўйича заҳиралар

Критик йылдаги ишлар

бошланиши

тугаши

бошланиши

тугаши

умумий

хусусий

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10































Тўрсимон тақвимий режаларни қўлда ҳисоблаб, юқоридаги жадвални тўлдиришда юқорида келтирилган формулалар ва кўрсатмалардан фойдаланилади. Малакавий битирув ишлари ва курс лойиҳаларини бажаришда талабаларга тўрсимон тақвимий режаларни компьютер ёрдамида жадвал усулида ҳисоблаш тавсия қилинади.
Келтирилган жадвалда воқеалар ўсиб бориши тартибида кодланади. Юқоридан пастга қараб биринчи учта устун тўлдирилади. Тартиб рақамлари бўйича ҳар бир воқеа кўриб чиқилади. Агар иш бир неча олдинги воқеага эга бўлса, унда уларни барчаси ҳам 1-устунга ёзилади.
4 - ва 5 - устунларга эрта параметрлари, яъни ишларнинг эрта бошланиши ва эрта тугалланиши ёзилади. Ҳисоблаш бошланғич воқеалардан бошланиб якунловчи воқеагача олиб борилади. Бошланғич ишнинг эрта бошланиши 0 га тенг деб қабул қилинади. Мураккаб воқеалар учун, яъни унга 2 ёки ундан ортиқ ишлар келиб тугалланса, кейинги ишнинг эрта бошланиши сифатида аввалги ишлар эрта тугаланиши қийматларининг энг каттаси қабул қилинади.
6 - ва 7 - устунларда ишларнинг кечки параметрлари, яъни ишларнинг кеч бошланиши ва кеч тугалланиши ёзилади. Ҳисоблаш тескари тартибда, яъни яккунловчи ишдан бошланиб бошланғич ишга томон олиб борилади. Мураккаб воқеалар учун, яъни ундан бир неча иш бошланган бўлса, олдинги ишларнинг кеч тугалланиши кейинги ишлар кеч бошланиши қийматларининг энг кичиги қабул қилинади.
8-устунда ишларнинг умумий заҳираси 6 ва 4 - устунлар ёки 7 ва 5 - устунлар айирмаси каби аниқланади. 9 - усутунда ишларнинг хусусий заҳираси – кейинги ишнинг эрта бошланиши (4 - устун) ва кўрилаётган ишнинг эрта тугаланиши (5-устун) ўртасидаги фарқ каби аниқланади. 10-устунда умумий заҳираси 0 га тенг ишларнинг тўғрисига « + » белгиси қўйилади, яъни бу ишлар критик йўлда ётган ишлар ҳисобланади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling