Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
Қурилиш ташкилотларининг ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
- Bu sahifa navigatsiya:
- ШНҚ 3.01.01 – 03
8.3. Қурилиш ташкилотларининг ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари
Қурилиш учун зарур бўладиган материал ва конструкциялар асосан қурилиш ташкилотлари қарамоғида бўлмаган корхоналарда ишлаб чиқарилади. Бундай корхоналарни ҳар бир қурилиш ташкилотига ёки қуриладиган объект яқинида жойлаштиришнинг имкони бўлмайди. Бу эса айрим ҳолларда уларнинг маҳсулотини қурилиш майдончасига ташиб келтириш учун катта маблағ сарфлашни тақозо этади, қурилиш маҳсулоти таннархининг ортиб кетишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, айниқса бозор иқтисодиёти даврида, намунавий лойиҳага нисбатан алоҳида якка тартибдаги лойиҳа асосида қурилиш қилишга талаб ортиб боради. Унга ишлатиладиган конструкцияларнинг хилма-хиллиги кўпаяди. Ўзига хос кўринишга ва тузилишга эга бўлган конструкциялар яратишга эҳтиёж туғилади. Буларнинг барчаси қурилиш ташкилотлари ўзининг ёрдами ишлаб чиқариш корхоналарига эга бўлишини тақозо этади. Бундай ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари таркибига ишлаб чиқариш қуввати катта бўлмаган йиғма бетон ва темирбетон тузилмалар ишлаб чиқарувчи цехлар, бетон ва цемент қоришмалари ишлаб чиқарувчи доимий ва кўчма ускуналар, ҳар хил устахоналар ва бошқалар киради. Бундай ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқариш қувватига қараб ўзининг бошқарув тизимига эга бўлади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам у алоҳида қурилиш ташкилоти тасарруфида бўлганлиги учун мазкур ташкилотнинг бошқарув тизимига бўйсунади. Қурилиш ташкилотларининг ўз ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналарига эга бўлиши қурилиш маҳсулоти таннархининг пасайишига олиб келувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари улар қурилиш ишлаб чиқаришининг узлуксизлигини таъминлашда, қурилиш муддатларининг қисқаришида муҳим аҳамият касб этади. ШНҚ 3.01.01 – 03 “Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш” бўйича моддий – техник таъминот қуйидагича ташкил этилади: Бош пудратчи ва субпудратчи шартномаси асосида ишни бажарувчи пудрат ташкилотлари ва буюртмачи – ташкилотлар қурилиш объектини моддий – техник манбаларининг барча турлари билан, қурилиш – монтаж ишларининг ишлаб чиқариш технологик тартибида, қурилиш графиги муддатлари ва буюртмачи жиҳоз, буюмларни етказиш графигида белгиланган вақтда таъминлаши керак; Қурилишни тўлиқ қуриб битказиш учун моддий - техник манбалар ва жиҳозлар билан таъминлашни бош пудратчи ташкил қилади. Бунда қурилишларни технологик жиҳоз, буюм ва материаллар билан бутлаш шартнома асосида “Қурилишни ташкил этиш Низоми” да кўрсатилган тартиб асосида бажарилади; Қурилишни моддий – техник манбалари, жиҳозлари билан таъминлаш ярмарка, бозор ва товар – хомашё биржалари, махсуслаштирилган қурилиш инвестиция биржалари орқали амалга оширилади ҳамда танлов асосида хорижий ва юртимизда ишлаб чиқилган қурилиш материаллари ва жиҳозлари билан таъминлаш етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам бажарилади; Қурилиш – монтаж ишларини бажаришга қурилиш материаллари, конструкциялари ва уларнинг деталларини тайёрлашга сарф бўладиган эҳтиёжни қурилиш объекти лойиҳа ҳужжатлари орқали аниқланади. Назорат учун саволлар Қурилишнинг моддий - техник таъминоти тўғрисида қандай тушунчаларга эга бўлиш керак? Моддий-техник таъминотни ташкил қилиш қоидаларига нималар киради? Қурилиш ташкилотларининг ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари қандай вазифаларни бажаради. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling