Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти


Download 1.57 Mb.
bet43/47
Sana04.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1328505
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев

Қурилиш иштирокчилари таркиби, %



Қурилиш тури

Ишчилар

Муҳандис техник ходимлар

Хизматчилар

Кичик хизматчилар

Саноат қурилиши



84,0

11,0

3,5

1,5

Қишлоқ хўжалиги қурилиши



83,0

13,0

3,0

1,0

Фуқаро қурилиши



85,0

8,0

5,0

2,0

Вақтинчалик бинонинг умумий майдони 1 кишига меъёр бўйича лозим бўлган майдонни бу биннинг туридан фойдаланувчиларнинг умумий сонига кўпайтириш орқали ҳисоблаб топилади. Бу ҳисобларни бажаришда меъёрий ҳужжат ва махсус жадваллардан фойдаланиш лозим. Вақтинчалик бино ва иншоотларни ҳисоблашда қуйидаги жадвалдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:




Вақтинчалик биноларни ҳисоблаш жадвали

Т /р


Бинонинг номи



Фойдаланувчилар сони, киши



Бинонинг майдони, м2

Вақтинчалик бинонинг тури серия

Бинонинг режадаги ўлчамлари, м

1 кишига меъёр

Умумий

1

2

3

4

5

6

7






















Вақтинчалик бинолар майдонларини ҳисоблашда, бу бинолардан фойдаланувчиларнинг сони қуйидаги миқдорда олинади:
- иш юритувчининг хонаси (бошқарма) учун хизматчиларнинг умумий сони;
- маданий-маиший хизмат кўрсатиш бинолари учун қурилишда иштирок этувчилар умумий сонининг 70-80 % и миқдорида, яъни 0,7 N ум- 0,8 N ум қабул қилинади.
Вақтинчалик бино ва иншоотларнинг тури, майдони ва ўлчамлари аниқлангач, улар шамолнинг йўналишини ҳисобга олган ҳолда (“шамол атиргули”дан фойдаланиб) қурилиш майдонига жойлаштирилади. Бунда маданий - маиший мақсадлардаги вақтинчалик биноларга ишлаб чиқариш чангларининг етиб келмаслигини ёки нохуш ҳидларнинг иш жойига, овқатланиш ва дам олиш жойларига йўналмаслигини таъминлаш керак бўлади.
9.9. Қурилиш бош тархининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Қурилиш бош тарҳининг қай даражада тўғри тузилганлиги объект қурилишида меҳнат унумдорлигини оширишга замин ҳозирлайди. Бундай бош тарҳ асосида қурилишнинг ташкил этилиши қурилиш нарҳининг камайишига, қурилиш муддатларининг сезиларли қисқаришига ва иш сифатининг оширилишига олиб келади. Шунинг учун лойиҳалаш даврида қурилиш бош тархи бир неча хил вариантда тузилиб уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари аниқланади ва ўзаро таққослаб кўрилади. Техник - иқтисодий кўрсаткичлари бўйича энг самарали деб топилган лойиҳанинг варианти қурилишда қўллаш учун қабул қилинади.


Умуммайдон қурилиш бош тарҳи учун қуйидаги техник - иқтисодий кўрсаткичлар аниқланади:
1. Вақтинчалик бино ва иншоотлар қуриш учун нисбий сарф-ҳаражатлар. Бу кўрсаткич умумий смета нархига нисбатан % ларда олинади.
2. Тайёргарлик даври учун яъни, қурилишни ташкил қилиш учун кетадиган вақт (қурилиш майдонини ўзлаштириш ва тайёрлаш учун).
3. Вақтинчалик бино ва иншоотларни қуриш учун меҳнат сарфлари.
4. Бир гектар қурилиш майдонига тўғри келувчи сарф-харажатлар миқдори ва бошқалар.
Алоҳида олинган объектнинг қурилиш бош тарҳини баҳолашда юқоридагилардан ташқари қуйидаги иқтисодий кўрсаткичлар ҳам аниқланади:
1. Қурилиш майдонининг юзаси, м2
2. Қурилаётган бино эгаллаган майдон, м2
3. Вақтинчалик бино ва иншоотлар эгаллаган майдон, м2
4. Очиқ омборлар майдони, , м2
5. Ички йўл ва йўлаклар узунлиги, м
6. Вақтинчалик девор узунлиги, м
7. Вақтинчалик сув, телефон, электр таъминоти тармоқларининг узунлиги, м
8. Тунги ёритиш чироқларининг сони, дона



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling