Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти


Қурилиш майдонини вақтинчалик электр энергияси билан таъминлаш


Download 1.57 Mb.
bet41/47
Sana04.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1328505
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   47
Bog'liq
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев

9.7. Қурилиш майдонини вақтинчалик электр энергияси билан таъминлаш

Қурилиш ишлаб чиқаришини электр энергиясиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Чунки қурилишда ишлатиладиган аксарият кўпчилик машина-механизмлар, асбоб-ускуналар (юк кўтариш кранлари ва механизмлари, титратгичлар, қоришма тайёрловчи ускуналар ва ҳ.к.) электр энергияси ёрдамида ҳаракатга келтирилади ва ишлатилади. Тунги сменаларда иш жойини ёритиш, қурилиш майдонини қўриқлаш мақсадида ёритиш, вақтинчалик бино ва иншоотлардан фойдаланишда ички ёритиш чироқларидан фойдаланиш ва бошқалар қурилишда электр энергиясининг қай даражада аҳамиятга эга эканлигидан яна бир бор далолат беради.


Шунинг учун қурилиш майдонида электр энергиясига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб топиш, вақтинчалик электр таъминоти тизимини лойиҳалаш ва вақтинчалик электр тармоқларини қурилиш бош тархида акс эттиришга жуда катта эътибор бериш керак.
Лойиҳалаштиришнинг бу йўналишида қуйидаги масалаларни ҳал қилиш зарур:
- электр энергияси сарфланадиган истеъмолчилар, уларнинг қуввати ва қурилиш майдонида жойлаштирилиши тартиби аниқланади;
- электр энергиясини қаердан олиш масаласи ҳал қилинади (мавжуд электр тармоқларидан трансформатор ёрдамида ёки кўчма электр станцияси ёрдамида);
- трансформаторнинг ёки кўчма электр станциясининг зарурий қуввати ҳисобланади;
- қурилиш майдонини электр энергияси билан таъминловчи тармоқнинг схемаси лойиҳаланади.
Электр энергиясига бўлган талаб, унга эҳтиёж энг кўп бўлган смена учун қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Р=1,1 [ ], кВт


бу ерда: Рм – машина ва механизмларга ўрнатилган электр двигателининг қуввати, кВт;


Рт - техник мақсадлар учун фойдаланиладиган электр қуввати (пайвандлаш, бетоннинг қотиши учун иситиш ва шу кабилар), кВт;
Рич - ички ёритишга сарфланадиган электр қуввати, кВт;
Рташ - ташқи ёритишга сарфланадиган электр қуввати, кВт;
К1 , К2 , К3 , К4 - электр энергиясига бўлган талаб коэффициентлари;
Cos Ψ - қувват коэффициенти.
Талаб этилаётган умумий электр қуввати (Р)нинг қийматини ҳисоблашда К1 , К2 , К3 , К4 ва CosΨ коэффициентларнинг қийматини аниқлашда ва трансформатор танлашда махсус жадваллардан фойдаланилади.
Қурилиш майдонини қўриқлаш мақсадида тунги чироқлар (ёриткичлар) билан ёритиш зарур. Бу чироқларнинг сони қуйидагича ҳисоблаб топилади:

n =


бу ерда: Ер - қурилиш майдонининг ёритилганлиги, Ер=0,2 лк;
S – ёритилиши лозим бўлган майдон, м2 ;
m - ёруғликнинг тарқалиш коэффициенти, m=1,2;
k - коэффициент, К=1,3;
Fл - чироқнинг фойдали иш коэффициенти;
ή = 0,8 - чироқ лампасининг қуввати, Fл=500-1000 Вт.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling