Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Автомобил ва йўллар институти
Бухгалтерия хисобининг усуллари тушунча
Download 142.9 Kb.
|
Buxgalteriya hisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хужжатлаштириш
- Инвентаризация.
- Калькуляция.
- Счётлар тизими
2.2. Бухгалтерия хисобининг усуллари тушунча
Бухгалтерия хисоби усуллари ўзининг предмети хусусиятларига мос ўрганиш усулларидан фойдаланадики, бўлар маълум кузатиш натижаларини пул кўрсаткичида ифодалаш, қайд қилиш ҳамда уни зарур ёзувлар ёрдамида тартибга солиш, унинг натижаларини аниқлашдан иборатдир. Ҳар бир фанда бўлгани каби, бухгалтерия хисоби фанида ҳам унинг предметини ўрганиш усуллари мавжуд. Бу усулларга қуйидагилар киради: Хужжатлаштириш. Бу автотранспорт корхона хўжалик фаолиятини кузатиб бориш, хисобга олинадиган хўжалик операцияларини назорат қилиш ва акс эттиришнинг асосий усулидир. Хужжатлаштириш бухгалтерия хисобида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар қандай содир бўлган хўжалик муомаласининг хужжатдарда ўз вақтида ҳамда тўғри акс эттирилишини тақозо этади. Хужжатсиз бухгалтерия хисобида ёзувлар амалга оширилмайди. Хужжат юридик асосга эга бўлиб, улар автотранспорт корхонаси фаолиятига бахо беришда бухгалтерия хисоби маълумотларининг ишончлилигини таъминлайди. Инвентаризация. Бу бухгалтерия хисоби маълумотлари билан хақиқат ўртасидаги тафовутни бартараф қилиш мақсадида автотранспорт корхонасининг маблағлари натура холатини, ушбу корхонанинг бошқа корхоналар билан хисоб-китоб ишларини текшириш усулидир. Инвентаризация ёрдамида хақиқатдаги мавжуд моддий қийматликлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, дебитор ва кредиторлар бухгалтерия хисобидаги маълумотлар билан таққосланади. Аниқланган тафовут, яъни маблағларнинг ортиқча ёки кам чиқиши тегишли далолатномаларда расмийлаштирилади ва хисобда акс эттирилади. Бахолаш. Бахолаш хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбалари ва хўжалик жараёнини пул ўлчовида ифодалаш усулида намоён бўлади. Бу усул бухгалтерия хисобида натура ўлчовидаги мулкларни қиймат ўлчовига келтириш ва бир хил ўлчовда акс эттириш ҳамда умумлаштириш учун фойдаланилади. Ушбу усул ёрдамида мулклар умумлаштирилиб, умумий баланс чиқариш имкони мавжуд бўлади. Калькуляция. Бу транспорт корхона фаолиятини бошқариш жараёнида сарфланган ҳаражатларни ва ишлаб чиқарилган махсулот, ташилган юк ва йуловчи, бажарилган иш ёки хизмат бирлигининг таннархини аниқлаш усулидир. Счётлар тизими. Счётлар тизими хисоб объектларини уларнинг иқтисодий белгиларига қараб гурухлаштиришга асосланган. Хисобот даври мобайнида хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида турли-туман муомалалар содир бўлади. Улар счётлар тизимидан фойдаланиб, хўжалик муомалаларининг маълум иқтисодий мазмунига қараб умумлаштирилади. Счёталар тизими бухгалтерия хисобини икки томонли тизимда юритиладиган акциядорлик жамиятлари, автотранспорт корхоналари, хусусий фирмалар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлаган ягона хужжат хисобланади. Download 142.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling