1.3. Бухгалтерия хисобининг мақсади ва функциялари
Бухгалтерия хисобининг мақсади фойдаланувчиларни тўлиқ ва ишончли молиявий ҳамда бухгалтерия ахбороти билан ўз вақтида таъминлашдан иборат. Ҳар қандай бошқарув тизими ахборот билан таъминлашнинг тегишли тизимига эхтиёж сезади. Ахборот тўплаш, умумлаштириш ва қайта ишлашнинг энг муҳим воситаларидан бири бухгалтерия хисобидир.
Вставка бухгалтерия маълумотларидан фойдаланувчилар:
Фойдаланувчилар манфаатларини акс этган ҳолда, бухгалтерия хисоби қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
корхонада содир бўлаётган хўжалик муомалаларини хужжатларда ўз вақтида расмийлаштириш;
бухгалтерия хисоби счётларида активларнинг холати ва ҳаракати, мулкий хуқуқлар ва мажбуриятларнинг холати тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш;
самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия хисоби маълумотларини умумлаштириш;
молиявий хисоботни ўз вақтида тузиш ва тегишли органларга тақдим этиш.
Бухгалтерия хисобининг функциялари қуйидагилардир:
режали;
назорат;
ахборот;
тахлилий функция (бахолаш);
хисоб.
Режали функция режалаштирилаётган ишлаб чиқариш учун пул ва моддий воситалар эхтиёжига асосан хисоблаш, тахмин қилинаётган даромад (фойда), махсулот (иш, хизмат)лар таннархини режалашгириш, шунингдек, қўйилган мақсадга эришиш йулларини излашдан иборат.
Назорат функцияси ишлаб чиқариш жараёни ва иқтисодий кўрсаткичларнинг хақиқатда бажарилиши ва бизнес-режаларда мўлжалланганини кузатиш, яъни хатти-ҳаракатлар мўлжалланган режага қанчалик мувофиқдигини белгилаш жараёнидир.
Ахборот функцияси ички ва ташқи фойдаланувчилар учун автотранспорт корхонаси хақида тўлиқ, ва ишончли ахборот билан таъминлашни билдиради. Бу функция қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун автотранспорт корхонаси рахбари, ташқи инвесторлар ва фойдаланувчиларга асосан молиявий ахборотга асосланадиган самарали ахборот тизими зарурлиги натижасида келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |