Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Автомобил ва йўллар институти


Бухгалтерия счётлари хақида тушунча


Download 142.9 Kb.
bet14/31
Sana06.04.2023
Hajmi142.9 Kb.
#1334581
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

2.5. Бухгалтерия счётлари хақида тушунча
Автотранспорт корхона баланси муайян вақт даври учун бухгалте­рия хисоби счётлари бўйича ўтказилган хўжа­лик муомалаларига доир йиғма маълумотларнигина акс эттиради. Кундалик ва жорий фаолиятда балансда йиғма рақамлар олиш учун автотранспорт корхонада хўжалик воситалари холати ҳамда ҳаракати тўғрисида бутун батафсил ахборот акс этадиган ва жамулжамликда бухгалтерия хисоби счетлари тизимини ташкил этадиган хисоб счетлари қўлланилади.
Счётлар — бухгалтерия хисобининг усуллари асосий элементларидан бири бўлиб, бухгалтерия хисоби объектларини иқтисодий гурухлаш усули, хўжалик муома­ласини бажариш давомида моддий воситалар ва пул маблағлари ҳаракатини, уларнинг холати ва хосил бўлиш манбаларини акс эттиришдир. Бухгалтерия хисоби объектининг ҳар бир тури учун алоҳида счёт очилади, унинг бир тамони маблағлар кирими — дебети ва иккинчи тамони кредити акс эттирилади. Счётлар бўйича ёзувлар якунлари оборотлар, дебет ва кредит оборотлари ўртасидаги тафовут эса сальдо (қолдиқ) деб аталади.
Бухгалтерия хисобида ҳар бир счёт автотранспорт корхона бухгалтерия бўлимига келиб тушаётган бирламчи хужжатлар асосида хўжалик муомалалари бўйича ҳаракатларни назорат қилиш ва унда акс эттириш учун мўлжалланган.


Счётнинг кўриниши чизма тарзида қуйидагича акс эттирилади:


Дебит Счётнинг номи Кредит







Бухгалтерия балансига мувофиқ, счётлар 2 га бўлинади: актив ва пассив. Актив счет деб, хўжалик маблағларининг холати ва ўзгаришини хисобга оладиган счётларга, пассив счётлар деб, маблағларнинг келиб чиқиш манбаларининг холати ва ҳаракатини хисобга оладиган счётларга айтилади.
Актив счётлар қуйидагича ифодаланади:
Дебет Актив счёт Кредит

сальдо
Ой бошидаги
Маблағларнинг
кўпайиши
Ой охиридаги сальдо



Маблағларнинг камайиши

Актив счётнинг ой охиридаги сальдоси (СКА) қуйидаги формула ёрдамида топилади:
СКА= Снд +Одт-Окт,
бу ерда — Снд — счёт, дебети бўйича бошланғич сальдо
сальдо; Одт — дебет бўйича оборот;
Окт — кредит бўйича оборот.



Download 142.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling