Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Автомобил ва йўллар институти


Download 142.9 Kb.
bet11/31
Sana06.04.2023
Hajmi142.9 Kb.
#1334581
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

Ички хужжатларга автотранспорт корхонанинг ўзида расмийлаштирилган ва корхона доирасидан четга чиқмайдиган хужжатлар (корхона рахбарининг буйруқлари, моддий бойликларни ички кўчириш юк-хатлари ва бошқалар) киради.
Акс эттирилган хўжалик муомалаларининг хажмига кўра хужжатлар бирламчи ва йиғма хужжатларга бўлинади.
Бирламчи хужжатлар — содир этилган пайтида битта хўжалик муомаласига расмийлаштириладиган хужжатлар.
Йиғма хужжатлар - муайян бир хисоб объектига те­гишли бўлган бирламчи хужжатлар бўйича тегишли гурух ва тизимларга ажратиш йўли билан тузилади.
Қамраб олиш усулига кўра хужжатлар бир марталик ва жамғарув хужжатларига бўлинади.
Хўжалик муомаласи бир қабулда амалга ошириладиган ва мазкур муомала ана шу билан якунланганида бир марталик хужжатлар тузилади.
Жамғарув хужжатлари маълум бир давр мобайнида бир хисоб объектига тегишли бўлган хўжалик муомалаларига доир хужжатларни жамғариш йўли билан тузилади.
Мақсадига кўра хужжатлар қуйидаги турларга бўли­нади:

Фармойиш хужжатлари бирор-бир хўжалик муомаласини амалга ошириш учун буйруқ, ёки кўрсатма берадиган хужжатлардир. Ушбу турдаги хужжатларга ходимни ишга олиш ёки уни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ ва бошқа шу каби хужжатлар киради. Фармойиш хужжатларида берилаётган топшириқнинг мазмуни, бажарилиш муддати ва тартиби, шунингдек бажарувчи шахс кўрсатилади. Бундай хужжатлар асосида бухгалтерия хисоб варақларида ёзув қилинмасдан, балки автотранспорт корхона рахбарининг ходимлар фаолияти юзасидан назорат ўрнатишни таъминлайди.
Тасдиқловчи хужжатлар автотранспорт корхонада муайян бир хўжалик муомаласининг содир бўлганлигини исботловчи хужжатлардир. Бундай турдаги хужжатларга юк-хатлар, далолатномалар, квитанциялар, счёт-фактуралар ва бошқа шу каби хужжатлар мисол бўлади. Тасдиқловчи хужжатлар хўжалик муомаласи содир бўлган пайтда тузилади, шунинг учун ҳам бўлиб ўтган хўжалик муомаласини хисобда акс эттиришда асос бўлиб хизмат қилади.

Download 142.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling