Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Автомобил ва йўллар институти


Download 142.9 Kb.
bet19/31
Sana06.04.2023
Hajmi142.9 Kb.
#1334581
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

Балансдан ташқари счётлар — бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли хуқуқлар ва мажбуриятлар хақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан боғланмайди ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий хисоботида акс эттирилмайди.
Янги счётлар режаси 9 бўлимдан ташкил топган:
0110—0990 — узоқ, муддатли активлар счётлари — 1-бўлим,
1010-2990 — товар-моддий захиралар счётлари — 2-бўлим,
3110—3290 — келгуси даврлар ҳаражатлари ва муддати узайтирилган (жорий) ҳаражатлар — 3-бўлим,
4010—4910 — олишга доир жорий счётлар (дебиторлар) — 4-бўлим,
5010—5910 — пул маблағлари ва бошқа активлар —5-бўлим,
6010—6910 — жорий мажбуриятлар (кредиторлар) -6-бўлим,
7010—7910 — узоқ, муддатли мажбуриятлар (креди­торлар) — 7-бўлим,
8010—8910 — хусусий сармоя — 8-бўлим,
9010—9900 — даромадлар ва ҳаражатлар — 9-бўлим.
Счётлар режаси халқ хўжалиги тармоқларининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик хисобидаги корхоналар учун мажбурий хисобланади, бундан банк ва бюджет ташкилотлари мустасно, улар ўз ишларининг хусусиятлари хисобга олинган счётларнинг махсус режаларига эгадир.
2.8. Бухгалтерия баланси ва хўжалик муомалалари таъсирида балансда рўй берадаиган ўзгаришлар
Бухгалтерия баланси молиявий хисоботнинг асосий шаклларидан бири хисобланади. У корхона маблағларини гурухлаш ва таркибини пул бахосида акс эттириш ҳамда пул маблағларини, уларни хосил этиш манбаларини муайян санага жойлаштириш усулидан иборат.
"Баланс" атамаси лотинча bis — «икки марта», banx — «тарози палласи» сўзларидан таркиб топган бўлиб, том маънода "икки палла" деган маънони англатади ва тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади. Баланс корхонани хўжалик маблағ актив ва хўжалик маблағларини тенглигини билдиради.
Бухгалтерия балансининг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади:

  • тўзилиш вақтига кўра;

  • ахборот хажмига кўра;

  • мулкчилик шаклига кўра;

  • акс эттириш объектига кўра;

  • тозалаш усулига кўра.


Download 142.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling