Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Автомобил ва йўллар институти


Download 142.9 Kb.
bet21/31
Sana06.04.2023
Hajmi142.9 Kb.
#1334581
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

Акс эттириш объектига кўра баланслар мустаҳил ва алоҳида балансга ажратилади.
Мустақил балансни юридик шахс бўлган корхона­лар тузади.
Алоҳида балансни корхонанинг таркибий бўлинмалари (филиаллар, цехлар, корхонанинг автотранспорт ва турар жой ҳамда коммунал хўжаликлари) тузади.
Тозалаш усулига кўра баланслар брутто-баланс ва нетто-балансларга бўлинади.
Брутто-баланс — тартибга солувчи моддаларни ўз ичига олувчи балансдир. Воситаларнинг хақиқий қийматини (таннархи ёки крлдиқ қийматини) аниқдашда суммалар бошқа моддалар суммаларидан чегириладиган моддалар тартибга солувчи моддалар дейилади. Масалан, "Асосий воситалар" суммасидан "Асоснй воситаларнинг эскириши" тартибга солувчи модда суммаси чегирилади. Брутто-балансда ана шу тартибга солувчи моддалар суммаси баланс якуний қийматига киритилади.
Нетто-баланс қийматидан тартибга солувчи мод­далар суммаси чегирилган баланс бўлиб, бунга тозалаш дейилади. Ўзбекистондаги барча корхоналар нетто-баланс тузади, яъни баланс якунига асосий воситалар, номаддий активларнинг колдик қийматда, қайта сотиладиган товарлар эса таннархи бўйича киритилади
Балансга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардир:

  • баланснинг тугрилиги;

  • баланснинг реаллиги;

  • баланснинг яхлитлиги;

  • баланснинг изчиллиги;

  • баланснинг тушунарлилиги.

Баланснинг тугрилиги балансни тузишда асосланилган хужжатларнинг тўлалиги ва сифати билан таъминланади. Агар хисобот даврида хўжалик фаолиятининг барча муомалалари ўз вақтида хужжатли расмийлаштирилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган бўлса, унда баланс корхона ишининг хақиқий якунини акс эттирмайди. Бухгалтерия балансининг ҳар бир моддаси хужжатлар, бухгалтерия счётларидаги ёзувлар, бухгалтерия хисоб-китоблари ва инвентарлаш билан тасдиқланган бўлиши керак Бухгалтерия баланси маълумотларини қасддан бузиш — ниқоблаш дейилади. Ба­лансни никоблаш коида бўзилишларини яшириш мақсадида атайин ва балансни тузиш бўйича айрим қоидалардан бехабарлик оқибатида билмасдан қилинган бўлиши керак
Баланснинг реаллиги моддалар бахосининг объек­тив воқеликка мувофиқ келишини англатади. Баланс­нинг "тўғрилиги" ва "реаллиги" тушунчаларини бир-бирига аралаштирмаслик керак Баланс тугри, аммо нореал бўлиши мумкин, яъни баланс маълумотлари хужжатлар асосида тўзилган бўлади ва хақиқий мавжуд маблағларни кўрсатади, аммо унинг айрим моддалари реал хрлатни, масалан, асосий воситалар — маънавий эскирганлиги, дебиторлик қарзини талаб қилиб олиб бўлмаслиги ва шу кабиларни кўрсатмайди.

Download 142.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling