Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Автомобил ва йўллар институти


Бухгалтерия хисобининг регистрлари


Download 142.9 Kb.
bet23/31
Sana06.04.2023
Hajmi142.9 Kb.
#1334581
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

3.1. Бухгалтерия хисобининг регистрлари
Корхонада содир бўладиган ишлаб чиқариш, молия-хўжалик фаолиятида содир бўладиган ва амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия хисобининг бошланғич хужжатларида акс эттирилади, улар кейинчалик йигилади ва йиғма қайдномалар тузилади. Улар­нинг маълумотлари тегишли регистрларга ёзиб чиқилиш тартибига ва иқ;тисодий мазмунига мувофиқ гурухланиши керак
Бухгалтерия хисобининг регистрлари деб, бошланғич ва йирма хужжатларда акс эттирилган хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбаларини Иқтисодий мазмунига кўра гурухлаш ҳамда хўжалик муомалаларининг таркиби ва ҳаракатини хисобга олишда қўлланиладиган махсус шаклдаги жадвалларга айтилади. Бу жадваллар бухгалтерия хисобида счётдарнинг ўзаро алоқаси ва счётлардаги ёзувларнинг Иқтисодий мазмунини хисобга олган холда ишлаб чиқилади.
Бухгалтерия хисоби рсгистрларига журналлар, қайд­номалар, дафтарлар, карточкалар ҳамда тасдиқланган бланклар киради.
Ёзув турларига кўра хисоб регистрларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Хронологик;

  • Систематик;

  • Комбинациялашган.

Хронологик хисоб регистрларида корхонада амалта оширилган ёки содир бўлган хўжалик операциялари хеч қандай тизимга солинмаган ҳолда фақатгина хужжатларнинг бухгалтерияга келиб тушиш вақтига караб рўйхатга олинади. Хронологик хисоб регистри вазифасини бухгалтерия хисобининг мемориал-ордер шаклида қўлланиладиган "Хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш журнали" бажаради. Ушбу журналда хўжалик операциялар содир бўлиш вақтига караб кетма-кет ёзиб борилади.
Систематик хисоб регистрлари корхонада содир бўладиган хўжалик муомалаларини маълум белгиларига караб систематик равишда ёзиш учун мўлжалланган. Систематик хисоб регистрларига "Бош дафтар", ана­литик хисоб карточкалари мисол бўлади.
Комбинациялашган хисоб регистрлари корхонада амалга ошириладиган хўжалик операцияларини ҳам сис­тематик, ҳам хронологик тартибда гурухлаштиришни таъминловчи хисоб регистрларидир. Ушбу турдаги хисоб регистрлари бухгалтерия хисобининг такомиллашуви натижасида вужудга келган бўлиб, унда хўжалик муо­малалари бухгалтерия хисобининг счётларида узларининг иқтисодий мазмунига кўра ажратилган ҳолда бир вақтда акс эттирилади.
Хисоб регистрлари улардаги маълумотнинг хажмига караб икки турга бўлинади:

  • Синтетик хисоб регистрлари;

  • Аналитик хисоб регистрлари.


Download 142.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling