Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Автомобил ва йўллар институти


Download 142.9 Kb.
bet3/31
Sana06.04.2023
Hajmi142.9 Kb.
#1334581
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

1.2. Хисоб турлари
Иқтисодий хаётда рўй бераётган ўзгаришларни ўз вақтида ва турли хисобга олиб бориш мураккаб жараён хисобланади. Иқтисодиётдаги мана шу ўзгаришларни акс этиришни соддалаштириш борасида хисобни туркумларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда хисобнинг қуйидаги турлари мавжуд:

Оператив тезкор хисоб ишлаб чиқаришнинг айрим бўлинмаларида содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ва хўжалик муомалалари хақида зарур маълумотларни тезкор холатда етказиб беришга каратилган жорий кузатиш ва назорат қилиш усулидир. Хўжалик муомалаларини амалга оширишда бу хисоб ёрдамида режалаштирилган кўрсаткичлар хақиқатда эришилган кўрсаткичлар билан ҳам миқдор, ҳам сифат жихатдан солиштирилади, олинган маълумотлардан автотранспорт корхонаси ёки унинг бўлинмалари фаолиятини бошқаришда фойдаланилади.
Оператив хисобнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда хўжалик жараёни тўғрисидаги маълумотлар тезлик билан қайд қилинади ва тегишли жойга зудлик билан етказилади. Бундай маълумотлардан эса муайян астотранспорт корхонада хўжалик жараёни, шунингдек, бутун халқ хўжалигига оператив рахбарлик қилиш учун фойдала­нилади. Оператив хисобда барча ўлчовлар — натура, мехнат еа пул ўлчовларидан кенг фойдаланилади.
Статистик хисоб муайян шароитда халқ, хўжалигининг бутун миқёсида ҳамда айрим сохаларида ижтимоий ривожланиш конуниятларини миқдорий ифода ўрганади. Демак, статистик хисоб оммавий-ижтимоий ходисаларни ўрганиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир.
Статистик хисоб ўзига тегишли усуллар, ёрдамида масалан, ста­тистик кузатиш, статистик йиғиш, статистик гурухлаш, ўртача миқдорларни хисоблаш ва бошқалардан фойдаланиб, жамият хўжалик фаолияти ривожланишининг асосий қонуниятларини аниқлайди.
Статистик хисобда ўрганилаётган ходисаларнинг хусусиятларига қараб, пул, натура ва қиймат ўлчовларида акс эттирилади. Статистик хисоб хўжалик фаолияти хақидаги дастлабки маълумотларни мустақил ташкил қилинадиган бошланғич хужжатлар асосида олади. Бундан ташқари, статистик хисоб хўжалик фаолияти ходи­саларини ўрганишда бухгалтерия ва оператив хисоб­нинг маълумотларидан кенг фойдаланади.

Download 142.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling