Таянч сўз ва иборалар
Диетик консервалар. Дамлама. Ариометр. Экстракт. Долчин.
Назорат учун саволлар
Қанд ишлатиладиган консервалар номлари.
Мураббо рецепти ва тайёрлаш технологияси.
Мураббода ишлатиладиган қанд кўриниши ва унга талаб.
24-жадвал асосида сироп зичлиг ва қанд фойизи боғлиқлиги графикини чизинг.
25-жадвал асосида қанд эрувчанлигини ҳароратга боғлиқлик графикини чизинг.
Диетик консервалар рецепти ҳақида тушунча.
Зиравор солинадиган консервалар рецептини таҳлил қилинг.
Бодринг маринади рецепти.
Зираворлардан тайёрланадиган компонентлар тури ва рецепти.
Зиравор дамламаси тайёрлаш ҳисоби.
17-МАЪРУЗА
Мева шарбатини тиндиришда тиндирувчи
моддалар ҳисоби
Шарбатлар ишлаб чиқаришда тиндиришнинг турли усули қўлланилади:
Физикавий – дағал фильтрдан ўтқазиш, чўктириш, центрифугалаш, фаъоллаштирилган тупроқ (бентонит) билан ишлов бериш.
Ферментли –“Аваморин” фермент препарати билан тиндириш.
Коллоид-кимёвий - желатин билан елимлаш, танин қўшилган желатин билан, балиқ елими билан, албумин билан ва бошқа воситалар билан
Кимёвий – шарбатларни купажлаш, полиамидлар билан купажлаш.
Мева шарбатини тиндиришнинг энг юқори натижасига эришиш учун тиндириш воситаларини тўғри ва аниқ миқдорини топишни ўрганиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |