Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти биотехнология кафедраси


-МАВЗУ:BAKTERIAL SHTAMMLARNI SAQLASHNI O‘RGANISH


Download 210 Kb.
bet3/12
Sana24.04.2023
Hajmi210 Kb.
#1393523
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
лаборатория ген бакал

2-МАВЗУ:BAKTERIAL SHTAMMLARNI SAQLASHNI O‘RGANISH
Кўпгина бактериал штаммлар қопқоғи бураладиган махсус идишларда 1-2 йил давомида яхши сақланади. Бунинг учун ҳажми катга бўлмаган флаконларга 2-3 мл ярим суюқ агар (0,7%) қуйилади. Плазмидли штаммларни сақлаш учун озиқа муҳитига антибиотиклар солинади. Бактериал культуралар санчиб экилиб, флаконлар қопқоғи маҳкам буралади ва 18-24 соат давомида керакли температурада инкубация қилинади. Сўнгра культура 40Сда музлатгичда сақланади. Бактериал штаммларни узоқ вақт мобайнида (кўп йиллар давомида) сақлаш паст манфий температурада, -200С да олиб борилади, -700С бўлса яна ҳам яхши. Бунинг учун культура суюқ озиқа муҳитида ўстирилади, 1-2 мл.дан флаконларга қуйиб чиқилади, 50% глицериндан охирги миқдори 15% гача солинади, флакон қопқоғи маҳкам ёпилади ва яхшилаб аралаштирилади. Штаммдан экиб олиш керак бўлган ҳолларда микробиологик илмоқ ёрдамида суспензия қириб олинади (суспензияни эритмасдан) ва флакон яна музлатгичга жойланади.


3-МАВЗУ:MIKROORGANIZM KOLONIYALARINI YOPPASIGA EKISH USLUBLARINI O‘RGANISH
Кўпгина тажрибаларни бажариш учун катта миқдордаги колонияларни ҳар хил селектив муҳитларга экиш зарурати туғилади. Бу кўп меҳнат талаб қиладиган ишларни бажаришда одатда нусха олиш техникаси қўлланилади. Бунда дастлабки Петри ликобчасидаги бошланғич материалларнинг колонияларини бир йўла бир нечта селектив муҳитли ликобчаларга экиш мумкин. Тажриба шароитларидан келиб чиққан ҳолда (дастлабки ликобчадаги колониялар сонига, колониялар қайта экиладиган селектив муҳит миқдорига ва олинадиган натижаларнинг аниқлигига) нусха олишнинг турли усуллари қўлланилади. Агарда кўп сонли колонияларни нисбатан камроқ сонли селектив муҳитларга (битта, иккита ёки учта) қайта экиш керак бўлганда, одатда бахмал ёки фильтр қоғозли нусха олувчи мосламалар ишлатилади. Носелектив муҳитда ўсган колониялар (агарли) худди шундай муҳитли ликобчаларга (контрол) ва селектив муҳитларга муҳрланади. Аммо микроорганизмлар колониялари шу тариқа қайта экилганда аниқ натижа бермайди, бу дастлабки ликобчадан селектив муҳитга ниҳоятда кўп миқдордаги ёки шунингдек бир хил хужайра колонияларининг кўп марта такрорланишига боғлиқ (натижада муҳрланган микроорганизмлар муҳитда суст ўсиши, булардан якка ҳужайраларнинг колонияларни шакллантириш қобилияти пасайиши ёки алоҳида ҳужайра ревертантларидан колонияларнинг ўсиши). Колониялардан бахмал ёки фильтр қоғоз билан нусха олишда ҳамма нусхалар баҳмал ёки ,фильтр қоғозидаги нусхасидан олинади ва репликацияланувчи ликобчалар сонининг ошиши билан ўтказилаётган ҳужайралар сони камаяди. Баҳмални ювиб ва стериллаб кўп марта ишлатиш мумкин. Баҳмал фильтр қоғози ўралиб автоклавда стерилланади,
Клонларнинг репликациясида нинали нусха кўчирувчилардан фойдаланилганда аниқ натижалар олишга эришиш мумкин. Нусха кўчирувчи материаллардан нусхаларни агарли муҳит юзасидан бошланғич ликобчалар, матрицаларнинг метал пластинкалари чуқурчаларидаги суспензиялардан олиш мумкин. Биринчи ҳолда тест клонлари маълум тартибда бошланғич ликобчаларга экилади. Бошланғич ликобчаларни белгилашда ишлатиладиган шаблон қалинлиги 5-6 мм-ли пластмасса, металл, фанер ёки картондан иборат пластинка бўлиб, Петри ликобчаси ўлчамида, 2-3 мм қалишнликда бўлади. Пластинкаларда чуқурчалар ўйилган бўлиб, улар нусха кўчирувчи мослама ниналарига мос жойлашган. Шаблон бўлмаган тақдирда белгиланган қоғоз варағидан фойдаланиш мумкин. Дастлабки ликобчаларни нинали нусха олувчининг ўзи билан ҳам белгилаш мумкин, бунинг учун эҳтиётлик билан нусха кўчирувчи мослама ниналари муҳит юзасига белгиларини қолдирадиган даражада тегилади. Бошланғич ликобчага шаблон бўйича стерил гугурт чўпи ёки қоғоз ленталари экиш қулайдир. Бошланғич ликобчалар бактериянинг ўсиши кўрингунча термостатга қўйилади (6-18 соат ўсиш шароитига боғлиқ ҳолда).
Дастлабки ликобчага микроорганизмлар клонларини темир нусха кўчирувчи ёрдамида экилганда дастлабки ликобча юзасидан беҳисоб селектив муҳитларга экиш мумкин. Турли селектив муҳитларга экиладиган ҳужайраларнинг миқдоридаги фарқни камайтириш учун яна бошланғич ликобчадан нусха олинади ва ҳар бир селектив муҳитга ёки икки-уч ликобчага экиш мумкин. Агардаги клонлардан селектив ликобчаларга нусха олишда кўп миқдорда ҳужайра ўтади баҳмал ёки қоғоз фильтр ишлатилганидаги каби.
Матрицалардан селектив ликобчаларга қайта экиладиган ҳужайралар сонини камайтириш учун, агарда ўсаётган колониялардан эмас балки ҳужайралар суспензиясидан олиш мумкин. Бунинг учун чуқурчали метал пластинка матрицасидан фойдаланилади. Чуқурчаларнинг жойлашиши нусха кўчирувчи мослама ниналарининг жойлашишига мос келади. Чуқурчаларга 2-3 томчи. физиологик эритма томизилади. Ҳар бир чуқурчада алоҳида колониялар суспензияси тайёрланади. Бактериал ҳужайраларни аралаштириш ва экиш учун гугурт чўпларидан ёки стерил қоғоз ленталаридан фойдаланиш мумкин.
Баъзида репликациялаш ўрнига ҳар бир тахлил қилинувчи колониялар селектив муҳитларга алоҳида-алоҳида экилади. Кўп бўлмаган миқдордаги селектив муҳитларга, ҳар бир клоннинг кам миқдордаги ҳужайраларини қайта экиш зарур бўлган ҳолларда юқоридаги усул ишлатилади. Бошланғич колонияларни қайта экишда учи учли қирқилши қаттиқ стерил қоғозлардан фойдаланилса, бу кам миқдордаги ҳужайраларни кўчириш ва зич экилган ликобчалардан майда колонияларни қайта экиш имкониятини беради.

Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling