Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “ИҚтисодиёт назарияси


Download 58.5 Kb.
bet6/7
Sana14.05.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1458076
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9. Глоссарий

Илм-маърифат салоҳияти- илм-маърифатга хизмат қилувчи моддий ва инсоний ресурслар фан эришган даражадир.
Техника- технология салоҳияти- жамиятдаги машина –механизмлар миқдори, уларнинг таркиби, техникавий даражаси ва технологик тизимлар мажмуини ўз ичига олади.
Табиий салоҳият- табиий ресурслар миқдори ва сифати ишлаб чиқаришнинг об-ҳаво шароити.
Фан-техника тараққиёти - фан ва техниканинг муттасил равишда ва ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланишидир.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш (ИДТТС) - қонунчилик, ижро ва назорат қилиш характеридаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
ИДТТС мақсади - Иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, Иқтисодий тизимни мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштиришга қаратилади.
Давлатнинг Иқтисодий вазифалари - Иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва Иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда Иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
ИДТТС усуллари - тартибга солишнинг маъмурий ва Иқтисодий воситалари бирлиги.
Бевосита усуллар - Иқтисодиётни тартибга солишнинг таъқиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш характеридаги маъмурий воситалари.
Билвосита усуллар - Иқтисодиётни тартибга солишнинг Иқтисодий восита ва дастаклари.
Халқаро меҳнат тақсимоти - алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви.
Халқаро Иқтисодий интеграция - жаҳон мамлакатлари ўзаро Иқтисодий алоқаларининг чуқурлаштириш ва барљарор ривожланиши ҳамда миллий хўжаликлар ўртасидаги меҳнат тақсимоти асосида улар хўжалик алоқаларининг бирлашиш жараёни.
Ишчи кучининг халқаро миграцияси – ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминланиш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтиши.
Эммиграция - ишчи кучининг мамлакатдан доимий яшаш жойига чиқиб кетиши.
Иммиграция - ишчи кучининг мамлакатга доимий яшаш учун кириб келиши.

Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling