Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “ИҚтисодиёт назарияси


Download 58.5 Kb.
bet5/7
Sana14.05.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1458076
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9. Глоссарий

Ислоҳотлар концепцияси – ижтимоий–Иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсад ва йўналишлари, уни амалга оширишнинг вазифалари ва стратегик йўлларининг умумий ғоясидир.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш – танглик ҳолатларига барҳам бериш асосида макроИқтисодий мувозанатликни сақлаш ва ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга келтиришдир.
Иқтисодий мувозанат - Иқтисодий жараёнлар, ходисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир-бирига мос келиш ҳолати.
Хусусий мувозанатлик - бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган Иқтисодий миқдорлар ёки Иқтисодиёт томонларининг миқдоран тенг келиши.
Умумий мувозанатлик - жамият эхтиёжлари билан мавжуд Иқтисодий ресурслар ва ишлаб чиқариш хажмининг ўзаро мос келиши.
Рецессион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот хажмидан кам бўлган миқдори.
Инфляцион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот хажмидан ортиқча бўлган миқдори.
Мультиплиқатор самараси - бу соф миллий маҳсулотдаги ўзгаришнинг ялпи сарфлардаги ўзгаришга нисбати.
Иқтисодий мутаносиблик - Иқтисодиётнинг турли томонлари ва сохалари ўртасида миқдор ва сифат ўлчамларнинг мос келишлик даражаси.
Иқтисодий манфаатлар - иқтисодий категория бўлиб, улар ишлаб чиқаришнинг алоҳида қатнашчилари (индивидлар, уларнинг гуруҳлари, синфий бирлашмалари) ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларида ифодаланади.
Моддий рағбатлантириш – инсонни унинг меҳнат натижаларидан келиб чиқиб, иш ҳақи, мукофот шаклларида тақдирлашдир.
Маънавий рағбатлантириш – инсонни унинг фаолият натижалари асосида орден, медал, фахрий ёрлиқ, ҳурмат тахтасига киритиш каби шиаклларда тақдирлашдир.
Якка шаклдаги манфаат- бир кишининг эҳтиёжларини ифода этувчи манфаатлар мажмуидир
Жамоа манфаати – кишилар гуруҳи, корхона ва фирмаларга тегишли манфаатлар мажмуидир.
Ижтимоий манфаат – бу барча жамият аъзоларининг биргаликда рўёбга чиқадиган манфаатларидир.
Меҳнат салоҳияти - жамиятдаги меҳнатга лаёқатли, билим ва малакага, ишлаб чиқара олиш қобилиятига эга бўлган кишилардир.

Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling