Эркин савдо зоналари - Иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг дорасида савдо чеклашлари бекор қилинади.
Бож иттифоқи - ягона ташқи савдо таърифлари ўрнатишни ва учунчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишини тақозо қилади.
Тўлов иттифоқи - миллий валюталарнинг ўзаро алмашинуви ва ҳисоб-китобда ягона пул бирлигининг амал қилиши.
Умумий бозор - бунда унинг қатнашчилари ўзаро эркин савдони амалга ошириш ва ягона ташқи савдо сиёсати ўтказиш билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин харакати таъминланади.
Иқтисодий ва валюта иттифоқи - Иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли бўлиб, бунда Иқтисодий интеграциянинг барча қараб чиқилган шакллари Иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғунлашади.
Экспорт – товарларни чет эллик мижозларга сотиш бўлиб, бунда мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар мамлакатдан ташқарига чиқарилади.
Импорт – чет эллик мижозлардан товарлар (хизматлар) сотиб олиб, уларни мамлакатга киритиш.
Реэкспорт – қандайдир мамлакат ишлаб чиқарувчи мамлакатдан товарларни ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи мамлакатга қайта сотиш учун сотиб олиши.
Реимпорт – истеъмолчи мамлакатдан реэкспорт товарларни сотиб олиш.
Халқаро валюта тизими – халқаро валюта муносабатларининг давлатлараро битимларда ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган шакли.
Валюта курси – бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасида ифодаланган баҳоси.
Тўлов баланси - мамлакат резидентлари (уй хўжаликлари, корхоналар ва давлат) ва чет элликлар ўртасида маълум вақт оралиғида (одатда бир йилда) амалга оширилган барча Иқтисодий битимлар натижасининг тартиблаштирилган ёзуви.
Иқтисодий битимлар - қийматнинг ҳар қандай айирбошланиши, яъни товарлар кўрсатилган хизматлар ёки активларга мулкчилик ҳуқуқининг бир давлат резидентларидан бошқа давлат резидентларига ўтиши бўйича келишувлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |