Интенсив иқтисодий ўсиш – ишлаб чиқариш омилларининг мавжуд даражасида, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши.
Иқтисодий ўсиш омиллари – иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатишда ўз ўрнига эга бўлган ва уни аниқлаб берувчи талаб, таклиф ва тақсимлаш омилларини билдиради.
Иқтисодий инқироз — ишлаб чиқариш хажмининг кескин тушиб кетишидир.
Иқтисодий цикл — ишлаб чиқаришнинг бир Иқтисодий инкирозидан иккинчиси бошлангунига кадар такрорланиб турадиган харакати.
Турғунлик (депрессия) — ишлаб чиқаришнинг бир жойда депсиниб туришини билдиради ва бу фазада Иқтисодий фаоллик жонланиши учун шарт шароит вужудга келиш нихоясига етади.
Жонланиш — Иқтисодий циклнинг ишлаб чиқаришнинг барқарор кенгайиб боришига утишини характерловчи фазаси.
Юксалиш — Иқтисодий циклнинг Иқтисодиётда тулик бандликка эришилиши, ишлаб чиқаришнинг инкироздан олдинги даражадан ҳам ортиб кетиши ва туловга лаёкатли талабнинг кенгайиб боришини характерловчи фазаси.
Таркибий инқирозлар — Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликларни ифодалайди.
Аграр инқирозлар — қишлок хўжалигида руй берадиган Иқтисодий инқирозлар булиб, цикллик характерга эга булмайди ва саноат циклларига Караганда анча ўзоқ характерланади.
Иқтисодий ўсишнинг кўрсаткичлари - Иқтисодий ўсишни аниқлашда фойдаланиладиган қиймат ва натурал (жисмоний) кўрсаткичлар тизимидан иборат.
Экстенсив Иқтисодий ўсиш - ишлаб чиқаришга қўшимча Иқтисодий ресурслар жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши.
Интенсив Иқтисодий ўсиш - ишлаб чиқариш омилларининг ривожланиб, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши.
Устувор экстенсив Иқтисодий ўсиш - Иқтисодий ўсишда экстенсив омилларнинг устувор ўрнига эга эканлигини билдиради.
Устувор интенсив Иқтисодий ўсиш - Иқтисодий ўсиш интенсив омилларнинг юқори ўрнига эгалигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |