Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “ИҚтисодиёт назарияси


Download 58.5 Kb.
bet4/7
Sana14.05.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1458076
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9. Глоссарий

Натурал ишлаб чиқариш - бунда меҳнат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш, ички хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланади.
Товар ишлаб чиқариш - бунда товарлар ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш, айирбошлаш учун ва бошқаларнинг истеъмолини қондириш мақсадида ишлаб чиқарилади.
Бозор Иқтисодиёти – товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун – қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган Иқтисодий тизимдир.
Бозор механизми – бозор иқтисодиётининг фаолият қилишини тартибга солишни ва Иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалардир.
Бозор – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир.
Бозор объекти – бозорга, айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган Иқтисодий фаолиятнинг натижалари ва Иқтисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлардир.
Бозор субъектибозорнинг, айирбошлаш муносабатларининг қатнашчиларидир.
Бозор инфратузилмаси – айирбошлаш муносабатларига хизмат қилувчи муассасавий тузилмалардир.
Ўтиш даври – бир Иқтисодий тизимдан бошқасига, мавжуд Иқтисодий муносабатлардан бутунлай бошқа, янги Иқтисодий муносабатларга ўтиш тақозо қилинадиган даврдир.
Бозор ислоҳотлари – бозор Иқтисодиётини ва бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Иқтисодий ислоҳотлар – Иқтисодиётда туб (ёки қисман) ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган тадбирлардир.
Иқтисодий уклад – турли мулкчиликка асосланган хўжалик юритишнинг шакллари ва турлари.
Иқтисодиётни эркинлаштириш – нима ва қанча ишлаб чиқаришни қаерга, қандай баҳода сотишни тадбиркорнинг ўзи белгилаши лозим. Иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларини эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва мустақиллигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш демакдир.

Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling