Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “ИҚтисодиёт назарияси


Download 58.5 Kb.
bet1/7
Sana14.05.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1458076
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9. Глоссарий


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ


фанида келтирилган атамаларнинг


ГЛОССАРИЙСИ


Тошкент-2013
Иқтисодиёт – чекланган Иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи Иқтисодий тизим.
Эҳтиёж – инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият.
Иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир
Иқтисодий ривожланиш - кўп ўлчамли жараён бўлиб, жамиятнинг ижтимоий, Иқтисодий ва маънавий тараққиётида ўз ифодасини топади.
Иқтисодий ўсиш - ЯММ (ИММ, СММ, МД) миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда Иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайишида ва сифатнинг яхшиланишида ифодаланади
Иқтисодий ривожланиш назарияси ва сиёсати фанининг предмети – иқтисодий ривожланишнинг шароитларини, омилларини ва аҳамиятини аниқлаш мақсадида иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун–қоидаларини ўрганишдан иборатдир.
Услубият – Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг принциплари, йўллари, қонун – қоидалари, аниқ ҳадислари тизимидир.
Илмий абстракция – Иқтисодий жараёнларни илмий билишда қўлланиладиган усуллардан бири бўлиб, таҳлил пайтида ҳалақит берувчи иккинчи даражали воқеа – ҳодисаларни эътибордан четлаштириб, асосий ўрганилаётган ҳодисанинг асл моҳиятига фикрни қаратишдир.

Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling