Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилишинститути «Қурилишни бошқариш» факультети


Download 393.4 Kb.
bet2/18
Sana14.05.2023
Hajmi393.4 Kb.
#1462084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
qurilish iqtisidiyoti Zuhridddin

Хулоса................................................................................................................

44

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...........................................................

46




12-ВАРИАНТ


1

Бош пудратчи буйича йиллик КМИ хажми, минг сум

265600

2

Уз кучлари билан бажарилган КМИ эгаллаган улуши,%

96.0

3

1 сумлик КМИ га кетган харажат даражаси, тийин

90.6

4

Бир ишчига тугри келадиган уртача йиллик ишлаб чикариш, м.сум

12400

5

Молиявий фаолиятдан олинган фойда (зарар), м.сум

+1080

6

Жами активлар-нинг уртача йил-лик киймати, м.сум

138600

7

Асосий активлар-нинг умумий активлар кийма-тидаги улуши, %

18.4

8

Айланма актив-ларнинг умумий активлар кийма-тидаги улуши, %

81.6



КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Иқтисодиёт тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, хусусан қурилиш тармоғидаги таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни янада жадаллаштириш ҳамда қурилиш ишлаб чиқариши кўламини кенгайтириш, қурилиш маҳсулотлари сифатини замон талаблари даражасига етказиш билан боғлиқ масалаларини ҳал этишга йўналтирилган дастурларни амалга оширишда қурилиш ишлаб чиқариши иқтисодиёти, уни ташкил этиш ва бошқарувига оид ютуқларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Ахборот воситалари хабарларида, жахон молиявий - иқтисодий инқирози жаҳондаги кўплаб ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига сезиларли зарар етказган, ҳамда иқтисодий муносабатларда мураккаб ва ўзгарувчан ш ароитни юзага келтирганлиги таъкидланмоқда. Жаҳонда молиявий номутаносибликлар ва иқтисодий ўсишда рецессия ҳолатлари қайд этилаётган ҳозирги кунда республикамизда Президентимиз олиб борилаётган сиёсат иқтисодиётни инвестициялар киритиш орқали модернизациялаш, яъни мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини дверсификациялаш ва янги корхоналарни қуриб ишга тушириш ҳисобига иқтисодий юксалишини таъминлаш ҳамда инқироз якунида мамлакатимизни ривожланишнинг янги босқичига кўтарилган ҳолда олиб чиқишга қаратилган.
Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чикариш хажми 7,7 фоизга, қишлок хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси хажми 13,9 фоизга ошди.
Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиётнинг мутаносиблиги таъминланди.Экспорт хажми сезиларли равишда, яъни 11,6 фоизга ўсди, экспорт килинаётган маҳсулотлар таркиби ва сифати яхшиланиб бормоқда. Бунинг натижасида хомашё бўлмаган тайёр товарларнинг улуши 70 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда.
Ташки савдо айланмасидаги ижобий салдо 1 миллиард 120 миллион доллардан ошди.Инфляция даражасининг ўсиш суръати прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб қолинди ва 7 фоиздан ошмади.
Шуларга қарамасдан, давлат бюджетининг даромадлар қисми бўйича кўрсаткичлари тўлик бажарилди, эришилган профицит ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди.Давлат жами харажатларининг асосий қисми, яъни қарийб 59,2 фоизи ижтимоий соха ва аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилишчора-тадбирларини амалга оширишга қаратилди, унинг 34 фоиздан ортиғи таълим, 14,5 фоиздан кўпроғи соғликни сақлаш соҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди.
Бугунги кунда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида давлат карзининг ортиб бориши билан боғлик муаммолар сақланиб қолаётган бир шароитда, Ўзбекистонимиз четдан қарз олиш бўйича пухта ўйланган сиёсат олиб бориши натижасида давлатимиз қарз хажмининг улушини нисбатан паст даражада ушлаб қолишга ва ўз мажбуриятларига тўлик жавоб берадиган мамлакат сифатида барқарор обрў-эътиборини сақлаб колишга эришди. 2013-йилнинг 1-январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзлари миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 16,0 фоиздан ошмагани, бу кўрсаткич эса ҳалқаро мезонлар бўйича "ўртачадан ҳам кам" даражада баҳолангани буни исботлаб бермоқда.Ушбу мақсадлар учун ажратилаётган 13 миллиард долларнинг 75 фоизини ички манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган маблағлар, қолган қисмини жалб этиладиган хорижийинвеститсиялар ташкил этади. Ишлаб чиқариш қурилиши учун мўлжалланаётган жами инвестицияларнинг қарийб тўртдан уч кисмини янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, реконструксия вамодернизация қилиш учун йўналтиришга тўғри келмокда”.

Download 393.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling