Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “бизнес” факультети «Маркетинг” кафедраси «Ҳимояга рухсат этилади»
Download 1.45 Mb. Pdf ko'rish
|
xizmat korsatish sohasida marketing faoliyatini tashkil etish va
38
2.1. Ипак йўли банки” Яккасарой филиалининг ташкилий- иқтисодий тавсифи 38 2.2. “Ипак йўли банки” нинг Яккасарой филиалида маркетинг фаолиятини ташкил этиш ҳолати таҳлили 42 2.3. “Ипак йўли банки” Яккасарой филиалида маркетинг тамойилларидан фойдаланиш самарадорлиги таҳлили 52 2-боб бўйича хулоса 57 3-боб. “Ипак йўли банки” нинг яккасарой филиалида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш 59 3.1. Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиалида маркетинг фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари 59 3.2. “Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиалида маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари 63 3-боб бўйича хулоса 69 Хулоса ва таклифлар 71 Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 73 5 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида иқтисодиётни барқарор, изчил ва мутаносиб ривожлантиришнинг белгиланган прогнозларига эришилди ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мутаносиблиги таъминланди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати, кутилганидек, амалда 8,3 фоизни ташкил этди, 2000-2011 йиллар мобайнида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,1 баробар ошди. Мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг иқтисодиёти жадал ривожланаётган мамлакатлари қаторидан жой олди. Мамлакатимиз ЯИМ ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашда иқтисодиётдаги етакчи тармоқларнинг юқори ўсиш суръатлари мустаҳкам замин тайёрламоқда. Жумладан, 2011 йилда саноат ишлаб чиқариши 6,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоиз, чакана савдо айланмаси 16,4 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 16,1 фоизга барқарор юқори суръатлар билан ўсди 1 . Иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларини биргина мисолда, яъни 2000 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини шакллантиришда саноат ишлаб чиқаришининг улуши бор-йўғи 14,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2011йилда бу кўрсаткич 24,1 фоизга этганида яққол кўриш мумкин. Саноат маҳсулоти умумий ўсишининг қарийб 70 фоизини юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳалар ташкил этди. Бугунги кунда иқти- содиётимизнинг локомотивига айланган машинасозлик ва автомобилсозлик (12,2 фоиз), кимё ва нефть-кимё саноати (9,4 фоиз), озиқ-овқат саноати (13,1 фоиз), қурилиш материаллари саноати (11,9 фоиз), фармацевтика ва мебелсозлик (18 фоиз) 2011 йилда жадал суръатлар билан ривожланди. Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб иқтисодиётнинг муҳим соҳаларидан бири ҳисобланган хизматлар соҳасини ривожлантиришга катта эьтибор берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларга бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида: “Мамлакатимизда хизмат 1 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримовнинг 20110 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлвнтиришнинг устувор йўналашларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.// Халқ сўзи, 2012 йил 20 январь, № 14 (5434). 6 кўрсатиш ва сервис соҳаси 2011 йилда жадал сурьатлар билан ривожланиб, унинг ялпи ички махсулотдаги улуши 2000 йилдаги 37 фоиз ўрнига 50,5 ташкил этди” 2 , -деб алоҳида таькидлади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хизматлар соҳасининг таркибий қисми бўлган банк муассаларининг кенг тармоққа эга бўлаёт- ганлиги, ўз навбатида, мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиш, уларнинг банк хизмати ўртасидаги рақобат муҳитини кучайишига имкон бермоқда. Айниқса, кейинги йилларда ўз фаолиятини бошлаган нобанк ташкилотлари ҳисобланган кредит уюшмалари ва ломбардлар банк хизматлари бозори тижорат банкларига кучли рақобатни юзага чиқармоқдалар. Ўзбекистон Республикасида банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳ- камлаш масаласига катта эътибор берилиб келмоқда ва бу ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бироқ, ҳозирги кунда бу борада ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуддир. Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижаларига ҳамда ундаги банк тизими фаолиятига диққат эътиборини қаратган Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларга бағиш- ланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида: “2011 йилда банкларнинг капиталлашуви, уларнинг барқарорлиги ва ликвидлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган изчил ва аниқ мақсадли чора тадбирлар амалга оширилди. Охирги беш йил давомида мамлакатимиз банк сектори капиталининг етарлилк даражаси банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан 8 фоиз етиб белгиланган халқаро меьёрдан уч баробар кўп бўлган даражани ташкил этмоқда. Шуни мамнуният билан таькидлаш керакки, “Стандарт энг Пурс”, “Мудис” ва “Фитч Ретингс” каби нуфузли халқаро рейтинг агентликлари икки йилдан буён Ўзбекистон банк тизимига мутассил равишда “барқарор” рейтинг даражасини бермоқда, айни пайтда мамлакатимизнинг шундай баҳога сазовор бўлган банклари сони йилдан- йилга ортиб бормоқда. Агар 2010 йилда мамлакатимизнинг 15 та тижорат банки “барқарор” рейтингини олган бўлса ҳрзирги кунда уларнинг сони 23 тага етди, бу банкларнинг активлари юртимиз банк тизими умумий активларининг 98 фоизини ташкил этмоқда 3 ”,- деб алоҳида таъкидладилар. Банк тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб банк хизматлари сифати ва маданиятини юксалтирган ҳолда тижорат 2 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримовнинг 20110 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлвнтиришнинг устувор йўналашларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.// Халқ сўзи, 2012 йил 20 январь, № 14 (5434). 3 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримовнинг 20110 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлвнтиришнинг устувор йўналашларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.// Халқ сўзи, 2012 йил 20 январь, № 14 (5434). 7 банклари ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни “мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” тамойили асосида ташкил этишда маркетинг тизимини аҳамияти беқиёс каттадир. Ушбу омил мамлакатимиз тижорат банкларида мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва ривожлантириш, ундаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг илмий асосланган йўлларини ишлаб чиқиш мазкур битирув малакавий иши мавзусининг долзарблигини белгилайди. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling