Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мамлакатни модернизация
қилиш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида бозор субъектлари
фаолияти учун зарур бўлган маркетинг тизимини ўрганишга эътибор янада
ортмоқда. Иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида маркетинг
фаолиятидан фойдаланиш муаммоларига кўплаб иқтисодчи-олимларнинг
илмий ишлари бағишланган. Жумладан, хорижлик иқтисодчи – олимлардан
Ф.Котлер, Ж.Ж.Ламбен, Э.Долан, Г.Даулинг, Питер С.Роуз, М.Портер ва
бошқаларнинг илмий асарларида маркетингнинг турли қирралари ҳамда
йўналишлари мамлакатлари иқтисодиётида маркетинг ва банк маркетинги
фаолиятини шакллантириш ҳамда ривожлантириш масалалари А.Балабанов,
Г.Багиев, А.Панкрухин, О.Лаврушин, Э.Жуков, Л.Маркова, В.Севрук,
Г.Панова, И.Спицин, Я.Спицин ва бошқаларнинг ҳам илмий ишларида ўз
аксини топган.
Мамлакатимиз
тижорат
банкларида
маркетинг
фаолиятини
қўлланилишини назарий ва амалий йўналишлари ҳозирги кунда кам
ўрганилган муаммо ҳисобланади. Хусусан, З. Мусафаевнинг тадқиқот ишида
молия бозори, унда тижорат банкларининг ўрни ва улар фаолиятида банк
маркетингидан фойдаланиш йўллари кўрсатилган. Шунингдек, тижорат
банклари фаолиятида маркетингнинг қўлланилиши, унинг самарадорлигини
баҳолаш усулларининг жорий этишнинг айрим масалалари олимлар
Д.Аллаёрова ва Б.Мирзамайдиновларнинг илмий изланишларида тадқиқ
этилган.
Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш ва ислоҳотларни
чуқурлаштириш даврида тижорат банкларини капиталлашув даражасига,
инвестиция фаолиятига, банк муассаларини кенгайтириш масалаларига
бўлган талабларнинг ўзгариши ва бундан келиб чиқадиган масалаларни ҳал
этишда банк маркетингининг аҳамияти ва вазифалари деярли ўрганилмаган.
Миллий банк тизимида фаолият кўрсатаётган тижорат банкларининг
операциялари моҳияти ва унда маркетинг фаолиятининг аҳамиятини
комплекс тарзда ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари бажарилмаган. Ҳозирги
кунда мамлакатимизда банк хизматлари бозорини ривожлантиришда
маркетинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда уни такомиллаштириш муаммоси
мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |