Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “бизнес” факультети «Маркетинг” кафедраси «Ҳимояга рухсат этилади»


 “Ипак йўли банки” нинг Яккасарой филиалида маркетинг


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/30
Sana09.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1469295
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
xizmat korsatish sohasida marketing faoliyatini tashkil etish va

2.2. “Ипак йўли банки” нинг Яккасарой филиалида маркетинг 
фаолиятини ташкил этиш ҳолати таҳлили
“Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини 2007-2011 йилларда 
ривожлантириш дастури”ни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш соҳасини 
ривожлантириш даражасини янада ошириш, аҳолига янги замонавий ва 
сифатли хизмат турлари кўрсатиш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли 
бандлик масаласини ҳал этишда хизматлар кўрсатиш соҳасининг роли 
муҳимлигини инобатга олган ҳолда, Республикамиздаги банклар қатори 
“Ипак йўли банки” Яккасарой филиали ҳам хўжалик субъектлари 
фаолиятини юргизувчи субъектларига сифатли ва малакали хизмат 
кўрсатишда салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, ҳисобот санасига 
банк томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритувчи 
жами 918та мижозларга сифатли, малакали банк хизматлари кўрсатиб 
келинган. Ўз навбатида ушбу мижозлар саноат соҳасида 64та, транспорт 
соҳасида 23та, алоқа соҳасида 6та, қурилиш соҳасида 46та, савдо ва умумий 
овқатланиш соҳасида 310та, хизмат кўрсатиш соҳасида 52 та, бошқа 
соҳаларда 197та, 264та якка тартибдаги тадбиркорлардан ҳамда 654та
юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик фаолиятини юритувчи 
субъектлардан ташкил топган. Айни вақтда ушбу мижозларга банк филиали 
томонидан кўрсатилган банк хизматлари эвазига жами 4103955,34минг сўм 
жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлардан 14792,01 минг сўм, юридик 
шахс мақомига эга бўлган хўжалик фаолиятини юритувчи субъектлардан 
3278457,87 минг сўм ҳамда жисмоний шахслардан 810705,45 минг сўм 
даромад олинган. 
Банкда чакана хизматлари бозорининг нисбатан янги сегменти бўлган 
халқаро пул ўтказмалари амалиётларининг ҳажмлари ҳам муттасил равишда 
кенгайтириб борилмоқда. Бунда асосий эътибор аҳолига сифатли хизмат 
қилиш мақсадида халқаро пул ўтказиш тизимлари билан ҳамкорликни янада 
кенгайтириш масалаларига қаратилмоқда. 
Хозирги вақтда банк ҳамда филиалларига қарашли бўлган 
минибанкларда “BLIZKO”, “Western Union”, “UNISTRIM” ва “БЫСТРАЯ 
ПОЧТА” халқаро пул ўтказиш тизимлари орқали аҳолига турли хизматлар 
кўрсатиш йўлга қўйилган. Шу ўринда ҳисобот санасига халқаро пул 
ўтказмаларининг ўзидан қарийб 12731,20 минг сўм даромад олинган. 


43 
Маълумки, Банк кредит сиёсатида иқтисодиётнинг реал секторини 
маблағ билан таъминлаш, инвестиция жаранларини янада тезлаштириш, яъни 
бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш 
учун кичик бизнес субъектларини кредитлаш миқдорини кўпайтириш 
белгиланган. 
Шунга асосан ўтган давр мобайнида хўжалик субъектларига 
ажратилган кредит ва лизинглардан олинган фоизли даромад 2010 йил 3 ойи 
давомида жами 3838874,4 минг сўмни ташкил этган.
Умуман олганда банк томонидан ҳисобот санасига олинган жами 
даромадларни даромадлар структураси кесимида қуйида келтирилган 
жадвалдан кўришимиз мумкин (7-жадвал). 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling