Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Меҳнат қобилияти пасайган ва ногирон шахслар меҳнатини муҳофаза


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet75/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

 
Меҳнат қобилияти пасайган ва ногирон шахслар меҳнатини муҳофаза 
қилиш 
 
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ногиронлар, қариялар ва 
меҳнат қобилияти пасайган шахсларни қўллаб-қувватлашни назарда тутади. 
Ана шу мақсадда ушбу тоифадаги фуқаролар учун бир қатор янгилик ва 
имтиёзлар назарда тутилган. 
Жумладан, Меҳнат кодексининг 220-моддасида айтилишига кўра: 


Иш берувчи, меҳнат биржаси томонидан белгиланган квота ҳисобидан ишга 
жойлаштириш тартибида йўллаган ногиронларни иш жойларига қабул қилишга 
мажбурдир. 
ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг 
вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсиялари 
иш берувчи томонидан бажарилиши шарт. 
I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш 
вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмаган қисқартирилган муддати белгила-
нади. 
I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календар кундан кам бўлмаган муддат билан 
йиллик узайтирилган асосий таътил берилади. 
Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари иш-
ларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билан-
гина, башарти улар бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл 
қўйилади. 
Булардан ташқари, бундай тоифадаги ходимларга Меҳнат кодексининг 
150-моддасига мувофиқ иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш кўзда ту-
тилган. Унга кўра 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари 
жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга, ишлаётган I ва II гуруҳ ноги-
ронларига ҳар йили ўн тўрт календар кунга қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда 
таътил бериш белгиланган. 
Ўзбекистон Республикасининг Давлат пенсияси тўғрисидаги Қонунида иш-
лаб турган пенсионерларга ҳам эллик фоизи (қонун ҳужжатларида бевосита 
кўрсатиб қўйилган ҳолларда юз фоизи) тўланиши кўрсатиб қўйилган. Ўзбе-
кистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 25 январдаги, 881-
тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «ОИВ (ОИТ) СВИЧ (Спид) виру-
си билан касалланган шахслар ишлаши тақиқланган ишлар рўйхати ва касб тур-
лари тўғрисидаги қарорга мувофиқ ушбу касалликка чалинган шахсларни ва 
улар билан ишлаб чиқариш туфайли мулоқотда бўлиши мумкин бўлган шах-
сларни ҳимоя қилиш мақсадини кўзлайди». 
4-§. Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни
текшириш ва ҳисобга олиб бориш 
 
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар юз бериши сабабларини аниқлаш, 
уларни бартараф этиш, шунингдек меҳнат муҳофазаси қоидалари бузилиши 
туфайли меҳнат қобилиятини йўқотган ёки камайган ходимлар ҳуқуқ ва ман-
фаатларини таъминлаш мақсадида юз берган бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида, 
объектив ва ҳар томонлама текшириш, ҳисобга олиб бориш тартиби белгилаб 
қўйилган. 
Меҳнат кодексининг 222-моддасида айтилганидек: 


Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида текши-
риши ва ҳисобга олиб бориши шарт. 
Жабрланувчининг талабига биноан текширув тугаган кундан эътиборан 
узоғи билан уч кун ичида иш берувчи шу бахтсиз ҳодиса тўғрисида далолат-
нома бериши шарт. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 1997-йил 6 июндаги 
286-сонли қарори билан «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходи-
млар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш 
тўғрисида»ги Низом тасдиқланган
1

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги 
корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқароларда 
меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ходимлар соғлигига шикаст етиши билан 
боғлиқ зарарланишлар, ҳодисалар ушбу низом асосида текшириш ўтказилишига 
сабаб бўлади.
Корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифасини бажараётга-
нда юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, куйиш, чўкиш, электр токи ва 
яшин уриши, иссиқ ва совуқ уриши, портлаш, фалокат, иморат ва иншоотлар 
бузилиб кетиши, ҳайвонлар чақиши, тишлаши, сузиб олиши ва ҳоказолар 
текширилади ҳамда ҳисобга олинади. Табиий ўлим, ўз-ўзини ўлдириш, жабр-
ланувчининг жиноят содир қилиш чоғидаги шикастланиши кабилар текши-
рилмайди ва ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳодисаси сифатида ҳисобга 
олинмайди. 
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қоби-
лияти камида бир кунга йўқолса ёки тиббий хулосага мувофиқ уни бошқа енгилроқ 
ишга ўтказиш лозим бўлса, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса махсус акт – Н-1 
шаклидаги далолатнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади. Иш берувчи 
текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабр-анувчига ёки унинг ма-
нфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга давлат тилида ёки жабрланувчи тушунади-
ган бошқа тилда далолатнома бериши шарт. 
Бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ ходим билан юз берган гуруҳий 
бахтсиз ҳодиса; 
Ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса; 
Оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар махсус тартибда текширилиши лозимли-
ги белгиланган. 
Бундай бахтсиз ҳодисалар тўғрисида иш берувчи белгилаб қўйилган схе-
мага мувофиқ дарҳол қуйидаги органларга хабар бериши шарт: 
а) давлат меҳнат техника назоратчисига; 
б) юқори турувчи хўжалик органига; 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами. 1997 йил, 6-сон, 21-модда. 


в) Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоят (Тошкент 
шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармасига; 
г) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш вазирлигига; 
д) «Ўзсаноатконтехназорат» агентлигига; 
е) вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси, Касаба уюшмалари Федераци-
яси Кенгашига. 
Гуруҳий ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бўлган бахтсиз ходисалар 
вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) меҳнат бошқармаси 
буйруғига кўра ташкил этиладиган комиссия томонидан текширилиб, Н-1 
шаклидаги далолатнома тузилади. 
Юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли икки-тўрт киши вафот этганида Ўзбе-
кистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазир-
лиги буйруғи билан комиссия ташкил этилади. 
Беш ва ундан ортиқ киши ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган комиссия томонидан 
текширилади. Махсус текшириш ўн беш кун ичида тамомланиши ва ходимга 
(унинг вакилига, қарамоғида бўлганларга) тегишли ҳужжатларни беради. 
Махсус текшириш материаллари текшириш тугагач, 15 кун ичида проку-
ратурага ва бошқа тегишли органларга тақдим этилади. Ишлаб чиқаришда юз 
берган бахтсиз ҳодисани текшириш тартибини бузган шахслар қонун ҳуж-
жатларига мувофиқ жавобгар қилинадилар. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 
48-сонли қарори билан «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш 
билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиш бошқача шикастланиши туфайли етказилган 
зарарни иш берувчи томонидан тўлаш қоидалари» тасдиқланган бўлиб, ишлаб 
чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида ходимга ёки унинг ворисларига 
қопланадиган зарар миқдори, зарарни қоплаш шартлари ва тартиби ушбу 
ҳужжатга биноан белгилаб қўйилган
1

Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ходиса тўғрисида тузилган Н-1 ша-
клидаги далолатномалар махсус журналга қайд этиб борилади, вақтинча 
меҳнатга яроқсизлик юзасидан маълумотлар статистик ҳисоботларда акс эт-
тирилади. Бахтсиз ҳодиса сабаблари, унинг расмийлаштирилиши юзасидан 
ходим ва иш берувчи, ходим ва комиссия ўртасидаги ихтилофлар юқори ту-
рувчи органлар томонидан, ходим даъво аризасига кўра суд томонидан кўриб 
ҳал этилади. 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 йил, 2-сон, 7-модда. 



Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling