Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet76/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Билимингизни текшириб кўринг 
1. Ходимларнинг соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқи деганда нималар 
англанмоғи лозим? 
2. Меҳнат муҳофазаси деганда нималар тушунилади? 
3. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмунини 
сўзлаб беринг. 
4. Меҳнат муҳофазаси юзасидан ходимлар ва иш берувчилар ҳуқуқлари ҳамда мажбурият-
лари нималардан иборат? 
5. Корхоналарда меҳнат муҳофазасига оид қандай тадбирлар амалга оширилади? 
6. Зарарли ва ноқулай меҳнат шароитларида ишловчи ходимлар меҳнатини муҳофазалаш 
қоидалари қандай? 
7. Айрим тоифага мансуб ходимлар (вояга етмаганлар, аёллар, ногиронлар ва бошқалар) 
меҳнатини муҳофазалашнинг қандай махсус қоидалари мавжуд? 
8. Якка ҳимояланиш воситалар ҳақида гапириб беринг. 
9. Профилактик озиқ-овқат маҳсулотлари қачон берилади? 
10. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва зарарланишлар қандай тартибда текшири-
лади? 
11. Умумий ва махсус текшириш ўтказиш нима? 
12. Корхоналардаги бахтсиз ҳодисалар қандай тартибда ҳисобга олиниб борилади? 
 
XVII
 
боб.
МЕҲНАТ
 
НИЗОЛАРИ 
 
1-§. Меҳнат низолари тушунчаси ва уларни тўғри ҳал этишнинг аҳамияти 
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида турли мулкчилик шаклидаги 
корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимлар меҳнат ҳуқуқларини самарали 
ҳимоя қилиш, айрим иш берувчилар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган 
ўзбошимчаликлар, қонун бузарликларни бартараф этиш, шу жумладан баъзи хо-
димларнинг ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилишларига йўл қўймаслик меҳнат му-
носабатларида қонунчилик ва адолатни таъминлашнинг муҳим шартидир. 
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходим ва иш берувчи ҳуқуқла-
ри тенг эътироф этилади, уларга бир хил иқтисодий ҳамда ҳуқуқий шароит 
яратиб берилади, шу орқали улар ўртасида келиштириб бўлмайдиган зидди-
ятлар юз беришининг олди олинади. 
Аммо тараққиёт диалектикаси ва ҳаёт қонунларига кўра ходим билан иш 
берувчи ўртасида турли ихтилофлар юз бериши учун ҳар доим сабаблар етар-
ли бўлади ҳамда меҳнат қонунчилигининг вазифаларидан бири ушбу ихтило-
флар юз бериши шарт-шароитларини бартараф эта бориш, юз берганда эса 


уларни адолат ва қонунчилик тамойилларига қатъий амал қилган ҳолда ҳал 
этилишини таъминлашдан иборат. 
Корхоналарда ходим ва иш берувчи ўртасида меҳнат низоси юз беришига 
бир қатор объектив ҳамда субъектив омиллар сабаб бўлади. Объектив омил-
лар қаторига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг етарли эмаслиги, ишлаб 
чиқаришни ташкил этишда йўл қўйиладиган камчиликлар, меҳнат муноса-
батларида иштирок этувчи шахслар мафаатлари ўртасида зиддиятлар юзага 
келиши ва бошқалар киради. 
Айрим ходим ва иш берувчининг ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилиши, 
корхона меҳнат жамоасида носоғлом маънавий-психологик муҳитнинг юзага 
келиши каби ҳолатлар меҳнат низолари юз беришининг субъектив омиллари
бўлиши мумкин. 
Меҳнат соҳасида ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка меҳнат ихтило-
флари, қоидага кўра, ҳар икки тарафнинг музокаралари, ўзаро келишувлари 
орқали тинч йўл билан ҳал этилиши лозим. Аммо бундай келишмовчиликлар 
тинч йўл билан ҳал этилмаса, у ҳолда меҳнат низоси қонунда белгиланган 
тартибда махсус органлар томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим 
бўлади. 
Якка меҳнат низолари деганда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғри-
сидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда 
тутилган меҳнат шартларини қўллаш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар 
тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 260-моддасига кўра якка 
меҳнат низолари: 

меҳнат низоларини кўриш комиссиялари томонидан; 

туман, шаҳар судлари томонидан кўриб чиқилади, шунингдек, айрим тои-
фадаги давлат хизматчиларининг меҳнат низолари бўйсуниш тартибида юқори 
турувчи органлар томонидан кўрилиши мумкин (276-моддаси); 

ходим янги меҳнат шароитларини белгилаш ёки мавжуд шартларни 
ўзгартиришга доир меҳнат низоларини иш берувчи ёки касаба уюшмаси ёки 
ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан ҳал қилинади (МКнинг 
280-моддаси). 
Ходим меҳнат низосини ҳал этишни сўраб меҳнат низоларини кўриш ко-
миссиясига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли бўлиб, низо дастлаб-
ки тарзда комиссияларда кўриб чиқилмаганлиги судда кўрилишига тўсқинлик 
қилмайди. 
Меҳнат кодексининг 270-моддасига биноан меҳнат низосининг ҳал эти-
лишини сўраб меҳнат низолари комиссиясига ёки судга мурожаат қилиш 
юзасидан қуйидаги даъво муддатлари белгиланган: 



ишга тиклаш низолари ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинга-
нлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой; 

ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш 
ҳақидаги низолар бўйича зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган 
кундан бошлаб бир йил; 

бошқа меҳнат низолари бўйича ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган 
ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ойдан иборат. 
Ушбу даъво муддатлари узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган 
тақдирда бу муддатни суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта 
тикланиши мумкин. Меҳнат низолари юзасидан даъво муддатлари фуқаролик 
қонун ҳужжатларида белгиланган умумий қоидалар асосида тўхтатиб тури-
лиши ёки узилиб қолиши мумкин. 
Қонунларда айрим турдаги талабларга нисбатан даъво муддатининг татбиқ 
этилмаслиги, яъни ҳуқуқ бузилиши ҳолати қачон юз берилганлигидан қатъи на-
зар, ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Фуқаролик Кодексининг 163-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳаёти 
ёки соғлигига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга даъво муддати жо-
рий этилмаслиги белгилаб қўйилган. 
Ходимда меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиб 
беришни сўраб судга мурожаат қилганларида (даъвогар ёки аризачи сифати-
да) суд харажатларини (давлат божи ва бошқа суд харажатларини) тўлашдан 
батамом озод қилинадилар. Меҳнат низосининг судловлиги ва тааллуқлигини 
ҳал этиш пайтида фуқаролик ишларини судга тааллуқлиги тўғрисидаги уму-
мий қоидалар билан бир қаторда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида 
талаблари ҳам тўлиқ ҳисобга олинмоғи лозим. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling